Latest news

18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  0 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  1 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   29 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2

Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади" News

Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" майдонидаги ғалабадан кейин "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Сўғдиёна" биринчи бўлимда йўл қўйган хатоларимиз туфайли бизни жазолади. Танаффусда ўйинга ўзгаришлар киритдик. Йигитлар битта гол уришимиз кераклиги ва бундай сўнг барчаси ўзгариб кетишини айтдим. Худди "Локомотив"га қарши кечган ўйиндек. Футболчилар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, - деди Февзи Давлетов.

- Биринчи бўлимда "Сўғдиёна" рақибдан устунроқ эди. Жиззахликларнинг етакчи футболчиси Владимир Йовович 61-дақиқада захирага олинди. Ушбу ўзгаришдан сўнг рақибингиз ўйинида пасайиш кузатилгандек. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- Фикримча, рақибимиз ҳисоб бўйича ўйнашни бошлади. Улар иккита тўп олдинда эди, аммо 2:0 ҳисоби жуда хавфли. Биз эса кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди. Ўзгариш ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин.

- "Сурхон" матбуот хизмати Ҳайдаровни терма жамоага чақириш керак, дея ҳазил қилди. Ёш футболчининг сўнгги баҳсларда намойиш этаётган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Барчаси учун вақт керак. Вақти келганда, у ҳам терма жамоага чақирилади. У ўз устида ишлашда давом этса, терма жамоага чақирув олишига ишонаман. У иқтидорли футболчи. Уни мақтаб қўйишим керак.

- "Насаф" муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Суперлиганинг жорий мавсуми қандай ўтди деб ўйлайсиз? Янги чемпион аниқлангани яхши бўлдими?

- "Насаф" чемпионликка лойиқ эди ва уларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда учта ўйинимиз бор ва имкон қадар мусобақа жадвалида юқорироқ ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" иккита гол ўтказиб юборганига қарамай, марказий ҳимоячилар жуда яхши ўйин намойиш этгандек ҳиссиёт уйғонди. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз?

- Биз иккита гол ўтказиб юбордик-ку. Демак, яна ишлаш керак. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, яна ўйинга қайта олаётганимиз яхши жиҳат.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика