Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

2005 йили Моуриньо матбуот анжуманида "Барселона"нинг таркибини аниқ топиб, ўзиникида адашганди. Жозе иштирокидаги яна бир ҳангома News

2005 йили Моуриньо матбуот анжуманида "Барселона"нинг таркибини аниқ топиб, ўзиникида адашганди. Жозе иштирокидаги яна бир ҳангома

Бу эса Райкардга ёқмаганди.

Марсело Бьелса матбуот анжуманида Англия учун ажойиб ҳангомани тақдим қилди: бошида у бироз ўзини жинниликка солди, кейинчалик таслим бўлиб, ўйинга бир кун қолганида "Вест Хэм"га қарши учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларни санаб берди.

Бироқ Марсело бундай ишни қилган илк мураббий эмас. Жозе бундай трюкни 15 йил олдин бажариб қўйган - лекин унда бироз бошқачароқ бўлганди. Биринчидан, "Special One" ЕЧЛ доирасидаги "Барселона"га қарши ўйиндан олдин "ҳиссиётлар жанги"ни уюштирди, иккинчидан Жозе рақибининг таркибини санаб берди.

Келинг 2005 йилга қайтамиз. Моуриньонинг Лондондаги илк мавсуми. Жамоа 1/8 финалда "Барселона" билан тушган. Қишда "Челси"ни жароҳатлар қийнаб қўйди: Дрогба, Галлас, Дафф сафдан чиққан. Уларнинг "Барселона"га қарши ўйингача майдонга қайтиши сўроқ остида. Жозенинг ўзи эса ўйинга бир неча кун қолганида ёпиқ эшиклар ортида машғулотлар олиб борди.

Табиийки, матбуот анжуманида мураббийдан футболчиларнинг соғлиғи ҳақида саволлар бўлди: Жозе эса хотиржам - Дрогба ва Галлас ўйнайди, Дафф эса йўқ деб жавоб берди. Кейинчалик у "Барселона"нинг асосий таркибини тахмин қилиб кўрди: Вальдес, Беллетти, Пуйоль, Маркес, Жованни (Ван Бронкхорст), Альбертини, Деку, Хави, Это’О, Жюли, Рональдиньо.

"Челси": Петр Чех, Паулу (Феррейра), Рикарду (Карвалью), Жон Терри ва чап қанот ҳимоячиси Галлас. Тиагу, Макелеле, Фрэнк Лэмпард, Жо Коул, Дрогба ва Гудьонсен. Ажойиб якун бўлди менимча!".

Орадан бир кун ўтди: Жозе рақибининг таркибини тўғри топди, бироқ ўзининг таркибида адашди: Гудьонсен ўрнида Дафф майдонга тушди.

Матбуот анжуманида Жозенинг қилган қилиғи "Барселона" бош мураббийи Франк Райкардга ёқмади:

"Челси" 3 кундан буён ёпиқ эшиклар ортида шуғулланмоқда. Тўғрисини айтсам, "Челси" қандай таркиб қўйса ҳам мен учун сюприз бўларди. Хўп, Моуриньо ўйинга бир кун қолганида таркибни айтиб берса, уч кунлик ёпиқ машғулотлардан нима маъно?".

Гарчи етакчилари қайтган бўлишига қарамасдан, дастлабки учрашувда "Челси" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, Дрогба 56-дақиқада захирага олинди, шундан кейин "Барса" иккита гол урди. Жавоб ўйинида Моур жамоасии рақибларини 4:2 ҳисобида доғда қолдирди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Ундан ташқари, "Порту"да ишлаб юрган пайтларида ҳам МЮга қарши ўйиндан олдин таркибни топишга уриниб кўрган. Ўшанда у тўғрисини айтиб, Фергюсоннинг жиғига тегмоқчи бўлганини тан олган.

Кейинчалик "Челси" "Бавария" билан ўйнади. Бунинг тарихини сизларга етказиб берганмиз)

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика