19 ёшли тожикистонлик футболчи "Рубин" билан шартнома имзолади
13 feb 2020 23:00
News
19 ёшли тожикистонлик футболчи "Рубин" билан шартнома имзолади
Тожикистон терма жамоаси ва Душанбенинг "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Шаҳром Самиев фаолиятини РПЛда давом эттиради.
Футболчининг агенти Кова Тилавпурнинг маълум қилишича, Шаҳром Қозоннинг "Рубин" клуби билан шартнома имзолаган.
"Шаҳром "Рубин" билан битимга имзо чекди. У асосий жамоа билан машғулот ўтказади ва клубнинг ёшлар жамоасида доимий равишда ўйин амалиётига эга бўлиб боради" , — деди Тилавпур "Sport24" нашрига.
Маълумот учун, мазкур футболчи жорий йилги ОЧЛ плей-офф босқичида "Локомотив" (Тошкент") мехмони бўлган "Истиқлол" жамоасининг учрашув қайдномасига киритилмаган эди.
Link :
Source : Sport24
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments