"Бунёдкор" Миржалол Қосимовга таклиф билан чиқди
18 apr 2017 09:33
News
"Бунёдкор" Миржалол Қосимовга таклиф билан чиқди
Бугун "Бунёдкор" жамоасининг янги раҳбарияти клуб ходимларига таништирилади. Бу катта эҳтимол билан Мурод Алиев бўлади.
2017 йилдаги муваффақиятсизликдан кейин Сергей Лушаннинг жамоадан кетиши аниқ бўлиб улгурди. "Қалдирғочлар" Миржалол Қосимовга таклиф билан чиқишди. Айни пайтда Миржалол Қўшоқович Тошкентга етиб келган. Қосимов бош мураббий бўлгунига қадар Ҳикмат Эргашев вақтинчалик футболчиларни майдонга олиб тушиб туриши мумкин. Лушанни биринчи давра якунига қадар ҳам клубда қолиш эҳтимоли йўқ эмас.
Миржалол Қосимов эса яна аввалги шижоатда фаолият олиб боришга тайер. Агар клуб Қосимов мураббийлиги остига ўтадиган бўлса, аксар футболчилар яна "Бунёдкор"га қайтиш истагини ҳозирданоқ билдираяптилар.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments