Latest news

21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  14 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16

Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди" News

Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди"

2025 йилда чемпионликни кўзлаган "Нефтчи" таркибини шунга мос равишда шакллантирмоқда.

Фарғоналиклар бир қатор легионерларни жалб қилиш қаторида маҳаллий йигитларга ҳам эътибор қаратяпти. Сўнгги мавсумларни "Қизилқум"да ўтказган Муҳаммадали Ғиёсов энди "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилади. Унинг янги жамоаси ҳақидаги фикрлари қандай бўлди?



"Нефтчи"да зўр таркиб йиғилмоқда. Албатта бу ерда ўзимда ҳам кучли хоҳиш бўлганини айтишим мумкин. Чемпионлик учун курашадиган жамоага ўтиш фаолиятимда янги чақирув дея оламан. Жамоага ёрдам беришни истайман. Насиб қилса, янги мавсумда тарих яратган ҳолда чемпионликни қўлга киритамиз. Бу жамоа катта янгилик бўла олади. 2025 йилда терма жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман. "Қизилқум"да Ислом Кенжабоев, Акаки Шулая билан яхши тандем қилдик. Улардан кўп нарсани ўргандим. "Нефтчи"га мослашиб кетиш қийин бўлмаслигига ишончим комил.

Ортда қолган мавсумга келсак, кўп хулосалар чиқардим. Хабарингиз бор, мавсум бошида жароҳат сабаб кўп вақт йўқотдим. Бу омил ўзимни тўлиқ кўрсатишимга таъсир қилди. Шунга қарамай мураббийимиз Жамшид Саидов кўп имконият бердилар. Тажриба шу орқали келади деб ўйлайман",- дейди Муҳаммадали Ғиёсов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика