Latest news

17:56"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонса, футболчиларнинг ҳар бирига 1 миллион евродан мукофот пули беради  2 17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  5 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  5 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  4 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  3 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  17 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  20 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  16 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7

"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда News

"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда

2015 йилнинг 20 март санасида Олий лига 2-тури доирасида "Машъал" жамоаси "Андижон"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўша беллашув Муборакдаги стадионда мавсумнинг илк ўйини бўлгани сабаб очилиш маросими ҳам бўлган. 9 йил олдин "Машъал" - "Андижон" ўйинини ёритиш учун бугунги кунда сайтимиз бош муҳаррири ҳисобланган Нарзулла Сайдуллаев билан бирга Муборакка борганмиз. У ерда ўринбосарлар ўйинлари ва асосий жамоа ўйинини ёритган эдик. Ўша сафаримиз давомида Муборак кўчаларидан кетиб борарканмиз маҳаллий аҳоли учун бу ерда футболдан бошқа овунчоқ йўқ экан деган фикр ҳаёлимга келган. Дарвоқе, катта дам олиш боғлари ёки катта кинотеатрлар дейсизми, инсонлар ишдан кейин ҳордиқ чиқариш учун борадиган деярли ҳеч нарса йўқ эди, футболдан бошқа. У пайтлар "Машъал"нинг уй учрашувларига ҳозиргидан кўра кўпроқ мухлис тушарди. Муборакликлар футбол томоша қилгани стадионга тушиб маза қилиб кетишар экан деб ўйлагандим ўзимча.

2015 йил ўтказилган "Машъал" - "Андижон" (2:0) учрашувини Равшан Эрматов бошқариб борган эди.


Юқорида Муборак халқи ҳақида ёзган сатрларим яна бир туман аҳолисига ҳам бирдек мос тушади. Бу - Бекобод. Бекободда ҳам маҳаллий аҳоли учун арзирли овунчоқ фақатгина "Металлург" футбол клуби. Жуда кўп бўлмаса ҳам бекободлик мухлислар жамоанинг уй ўйинларига тушиб мухлислик қилишади. Улар орасида неча йиллардан бери стадионга тушиб келаётган отахонларни ҳам кузатиб мумкин. Шахсан ўзим кўп бора Бекободга ўйинни ёритиш учун борганман.

"Металлург" Бекободда ўйнаса ҳар ўйин стадионга тушадиган отахонлар. Мен ўйинга борганимда бу отахонларни доим кўрардим.


Кеча "Металлург" ПФК қошидаги академиянинг анжуманлар залида клубнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган. Уни "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти бош директори Дилшод Аҳмедовнинг шахсан ўзи ўтказган. Ана шу мажлис давомида клуб бош директори Шавкат Саидов лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Бироз ўтиб клуб матбуот хизмати ҳам бу ҳақда ҳабар берди. Унга кўра, Ш.Саидов соғлиғи сабаб ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилган. Шу кунгача академия директори бўлиб келган Акмал Шарипов унинг ўрнига тайинланган.

Мана энди мақоланинг энг муҳим жойларига келдик. Мендаги маълумотларга қараганда бутун мавсум давомида деярли ғалаба қозонмаган ва мукофот пули ишламаган "Металлург" ўйинчилари ва ходимларига "Насаф" ва "Олимпик"ни мағлуб этишгани учун мукофот пуллари берилмаслиги мумкин экан. Зўр-а, ўзи бутун мавсум премия берилмаган, охирида ҳам бермай қўя қолишмоқчи. Адолат? Нима у?

Менга тасдиқланмаган шундай маълумот ҳам етиб келди, қайтараман бу маълумот тасдиқланмаган. Яъни, айни пайтда "Металлург" академиясида инглиз ва испан тилларини яхши ўргатиб, олий ўқув юртларига тайёрлаймиз деб оддий аҳоли орасидан ёш йигит-қизларни пул эвазига ўқитишаётган экан... Агар бу рост бўлса академия футболни ривожлантирувчи лойиҳа эмас, тижорий мактабга айланган бўлиб қолади.

Катта дабдаба билан очилган академияда ҳозир бор йўғи бир нафар испаниялик мутахассис қолган, мева берадиган пайтга келганда академия ҳам, клуб ҳам ботқоққа ботиб кетиш хавфи остида турибди.


Ғалати миш-мишлар юрибди. Раҳбарият Бекободга ҳеч қандай Суперлига керак эмас деган фикр эмиш. "Металлург" Суперлигада эмас, Про лига ва ҳатто шунчаки Биринчи лигада тўп тепиб юриши ҳам мумкин экан. Яъни, завод раҳбариятига футбол умуман керак эмас. Шундоқ ҳам клубнинг анчагина ишчилари бўшатиб юборилгани ҳақида олдинроқ эшитган эдик. Энди биратўла клубни ўзи ҳам аста-секин йўқ бўлиб кетмасмикин...


Сайтимизда кечаги хабар остида қолдирилган изоҳлардан бири, бекободлик мухлиснинг фикри.


Бутун бошли футбол жамоаси шунчаки йўқ бўлиб кетиши ёки чўктириб юборилиши мумкинлиги мени ҳавотирга солади. Ўша ерда ишлайдиган ва оиласини боқадиган юзлаб ишчилар, спортчилар бор. Улар нима қилишади? "Металлург"га мухлислик қиладиган маҳаллий аҳоли нима қилади? Уларда шу жамоадан бошқа ҳеч нарса йўқ олқишлаб мухлислик қилгани. Хуллас, яшаб турсак бу воқеликларнинг якуни нима бўлишини кўрамиз...

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика