Latest news

03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  0 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  1 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  171 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди News

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди

Туркия заминида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси муносиб иштирок этиб қайтди.
Футболчиларимиз дунёнинг саккиз кучли жамоаси қаторидан ўрин олишга муваффақ  бўлишди. Ҳамюртларимизнинг  ушбу натижаси тарихий воқеалик албатта.

Мамлакатимиз терма жамоасининг ушбу ютуғида икки нафар урганчлик футболчи-  Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хоразмликлар  ниҳоятда қувонишаяпти.

Кеча кечқурун “Урганч” халқаро аэропортида ушбу футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.  Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт аэропортга келиб қўниши билан карнай-сурнайларнинг шўх садоси ён-атрофни тутиб кетди. Кутиб олишга чиққанлар орасида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Йўлдошев, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, футболчилар таҳсил олган Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти ва мураббийлари,  “Тўмарис” жамоаси қизлари, футболчиларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, футбол ишқибозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари бор эди.
 
Мана, дунё футбол аҳлини лол қолдиришган йигитлар чиқиш йўлакчасида кўриниш беришди. Беихтиёр йиғилганлар кўзларида қувонч ёшлари пайдо бўлди. Оёғидаги жароҳатига қарамай, Жамшид жамоадоши Жалолиддин билан биргаликда қадрдонлари сари ошиқишди.

Шу ернинг ўзида кичик тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов футболчиларимизни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этди. Келгусида ўзбек футболини ривожи йўлида ёш “чарм тўп” усталарига омадлар тилади. Сўнгра, Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машарипов ҳамда уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовларга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Анвойи гуллардан иборат гулдасталар тақдим қилинди.
   
Шу ўринда айтиш жоизки, футболчиларимиз иштирокидаги тадбир ва учрашувлар Хоразм воҳасида давом этади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика