Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!
15 mar 21:28
News


Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!
Суперлига
2-тур
"Андижон" – "Насаф" 1:1
Андижон. "Бобур Арена". 19:30
Гол: Олег Зотеев (Мирзад Меҳанович) 14' – Суҳроб Нуруллоев (Шуҳрат Муҳаммадиев) 28'
Бош ҳакам: Рустан Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усманов
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Ильгиз Танташев
AVAR: Тимур Гайнуллин
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов
"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 4.Ислом Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Рустам Турдимуродов (11.Ислам Машуков, 80), 8.Искандар Шайқулов (6.Алтин Крезиу, 57), 9.Мирзад Меҳанович (10.Илҳом Абдуғаниев, 87), 22.Усмонали Исмоналиев (13.Сардор Азимов, 87), 23.Дониёр Абдуманнопов (71.Бектемир Абдуманнонов, 57), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 33.Олег Зотеев, 66.Миомир Журичкович.
Захира: 25.Валижон Раҳимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 32.Лука Ускокович.
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (8.Зафармурод Абдирахматов, 80), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Суҳроб Нуруллоев (18.Стефан Чолович, 60), 18.Ҳусайн Норчаев, 22.Игорь Голбан (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Олександр Воробей, 23.Дилшод Муртазоев, 24.Сардор Баҳромов, 33.Баҳодир Ҳалилов, 55.Диёр Абдуназаров, 80.Давронбек Усмонов.
Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов (24), Ислом Маматказин (48), Акмал Мозговой (71), Шуҳрат Муҳаммадиев (75), Зафармурод Абдирахматов (84).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Рўзиқул Бердиев Зотеевга қарши фоль ва эътирозлар учун сариқ карточка олди.
90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди.
87. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Меҳанович ўрнига Абдуғаниев, Исмоналиев ўрнига Азимов тушди.
87. Зарба! Машуков катта тезликда олдинги борди, бироқ ноаниқ зарба йўллади.
84. Зафармурод Абдирахматов дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.
82. Ууух! Исмоналиевнинг кучли зарбаси дарвозага аниқ бормади, у жуда афсусда.
80. "Насаф"да 2 та ўзгариш: Голбан ўрнига Ғайбуллаев, Муҳаммадиев ўрнига Абдирахматов ўйинга қўшилди.
80. "Андижон"да ўзгариш: Турдимуродов ўрнига Машуков баҳсни давом эттиради.
79. Зарба! Чоловичнинг айланма зарбасини Адҳамов қайтарди.
77. Ууух! Драган Черан ажойиб комбинациядан сўнг зарба йўллади, Элдор Адҳамов маҳорат кўрсатди.
75. Шуҳрат Муҳаммадиев Абдуманноновга нисбатан қалтис ўйнади ва сариқ олди.
73. Олег Зотеев ва Акмал Мозоговой узоқ тортишишди, охири ҳакам вазиятга аралашиб, оғзаки тушунтириш берди.
71. Акмал Мозговой Тоировга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
69. "Насаф"нинг кетма-кет бурчак зарбалари самара келтирмади.
66. Меҳановичнинг узатмасидан кейин ҳужумда фоль ишлатилди.
64. Уууух! Исмоналиевнинг айланма зарбаси йўлига Эшмуродов тўғаноқ бўлди. Зарба яхши кетаётганди... бурчак зарбаси амалга оширилади.
60. "Насаф"да алмаштириш: Нуруллоев ўрнига Чолович баҳсни давом эттиради.
57. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Абдуманнопов ўрнига Абдуманнонов, Шайқулов ўрнига Крезиу туширилди.
55. Зарба! Суҳроб Нуруллоевнинг зарбаси рикошет орқали Элдор Адҳамовнинг қўлига бориб тушди.
53. Уууух! Ойбек Бозоровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча хавфли кўриниш олди!
48. Ҳусайн Норчаевга ишлатган қўполлиги учун Ислом Маматказинга сариқ карточка кўрсатилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!
45+1. Уууух! Абдуманнопов финт орқали ҳимоячини алдади, аммо сўнгги паллада сал ноаниқ зарба берди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44. "Андижон" "Насаф" жарима майдончаси яқинида ва ҳужумлар ташкил этмоқда.
37. Шароф Муҳитдиновнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
32. Ўйин темпи бироз пасайди. Мухлислар эса темпни асло пасайтираётгани йўқ. "Бобур Арена" шакарсан, шакар!
28. ГОЛ! Суҳроб Нуруллоевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди, бир кўришда Ҳусайн Норчаев тўпга теккандек туюлганди. Ҳисоб тенглашди – 1:1! (ВИДЕО)
24. Искандар Шайқулов тезкор ҳужумга ўтган Жавоҳир Сидиқовни йиқитди ва сариқ карточка олди.
22. Акмал Мозговой майдон марказида Искандар Шайқуловга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, аммо жазоланмади.
18. Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичида ноаниқ зарбага муаллифлик қилди, яхши вазият эди.
14. ГОЛ! Олег Зотеевдан ажойиб рейд ва қойилмақом гол! Тур голими?! У ҳимоячини нозик финт билан алдаб, тўпни дарвоза тўрига жойлади – 1:0! (ВИДЕО)
13. Зарба! Шароф Муҳитдиновнинг олис масофадан жаримадан йўллаган зарбаси аниқ бормади.
12. Уууух! Абдулвоҳид Ғуломовнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб дарвозага кириб кетишига бир бахя қолди.
10. Ҳозирча айтарли вазиятлар мавжуд эмас. Жамоалар эҳтиёткорлик билан тўп тепмоқда.
7. "Насаф" майдонда биринчи рақам бўлиб ўйнашга уринмоқда. "Андижон" эса қарши ҳужумга тараддуд кўрмоқда.
4. Зарба! Акмал Мозговойнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
2. Андижонлик мухлислар авжига чиқишни бошлаб юборди.
1. Учрашув бошланди!
Similar news

Comments