Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори
23 feb 11:15
News
Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори
"Клубга сирдарёлик собиқ футболчи ва мутахассис Жаҳонгир Қудратович Жиямуродов бош директор этиб тайинланди.
Жаҳонгир Жиямуродовга катта масъулият юкланганини маълум қилиб, Сирдарё футболини биргаликда янги даражага олиб чиқиш, клуб мураббийлари штаби билан ҳамжиҳатликда янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ташкил этиш йўлида омад тилаб қоламиз.
Профессионал футболдаги фаолиятини 2003 йилда "Машъал"да бошлаган. Муборакликлар билан 2005 йил чемпионатда вице-чемпион бўлган, 2006 ва 2008 йилда жамоа сафида 3-ўринда мавсумни якунлаган. 2009 йилдан «Насаф» аъзосига айланган. 2010 йил (3-ўрин), 2011 йил (2-ўрин) ва ОФК Кубоги ғолиби бўлган. 2014 йилда "Нефтчи" ва ОКМК клубларида тўп тепган. 2015 йил яна "Машъал"га қайтган. Кейинчалик "Сўғдиёна" ва "Шўртан" жамоаларида ўйнаган. Ўзбекистон миллий ҳамда Олимпия жамоаларида ҳам тўп тепган.

2018 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаб, "Зомин"ни 1-лигадан Про лигага олиб чиққан. "Рубин"ни бошқарган. 2023 йилда эса "Янгиер" билан ишлаган. 2025 йилда БЎСМда футбол бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётганди. 2025 йилнинг ноябридан эса "Гулистон" клуби бош директори лавозимига тайинланган.
2011 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллик кўкрак нишони соҳиби бўлган", – дейилади клуб хабарида.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments