Latest news

08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  3 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  0 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  105 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   23 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз" News

Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

"Суперлигадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Сўнгги икки ҳафта давомида кўп ўйинларда иштирок этдик, шу сабабли, бугун чарчоқ аломатлари сезилди. Биз тўп билан кўп муомала қилдик, аммо натижага эришишга қийналдик. Жамоам имкон қадар ҳаракат қилди, кўплаб зарбалар берди. Гол уришга роса ҳаракат қилдик. Бундай ўйинларни кўриб чиқиб, кейинги баҳсларда бундай қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоаси бугун чиройли ўйин кўрсатди. Олдимизда кичик танаффус бор. Ушбу паузада имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўрамиз" - деди португалиялик мутахассис бугунги баҳс ҳақида.

- Футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди дедингиз. Ушбу муаммони ҳал этиш учун ротация қўл уриш керак эмасмиди? Масалан, "Пахтакор"нинг асосий футболчилари ФИФА кунларида ҳам дам олишмайди, улар терма жамоа йиғинига йўл олишади...

- Мен имкон қадар ҳаракат қилдим. Тўғри, бизнинг мақсадимиз бундай эмас эди. Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз. Бугун майдонга тушган барча футболчи, майдондаги ўз вазифасини билар эди. Масалан, терма жамоага чақириладиган футболчиларимиз ҳам бор. Биз бундан ҳам келиб чиқиб қарор қабул қиляпмиз. Масалан, бир футболчига имкон бериб, уни дарҳол захирага олсам, яхши бўлмайди. Охиригача имконият бериб кўриш керак.

Биз ўйин давомида ҳам ўз схемамизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим футболчилар билан бўш зоналарни ёпишга интилдик. Рақибнинг сўнгги чизиғига кўпроқ босим ўтказдик. Биз ўз йўлимизда давом этамиз. Янада сифатлироқ ўйин намойиш этиш бизнинг мақсадимиз.

- "Пахтакор" ОЧЛдаги кучли рақибларга қарши ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлганди ва рақиб дарвозасини ишғол эта олган эди. Бугун жамоангиз ОКМКнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўта олмади. Деярли хавфли ҳужумлар кўрмадик. Голли вазиятлар ҳам бўлмади. Ҳужумдаги бундай суст ўйинга нима сабаб бўлди?

- Биринчи голни ўз хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Биз фақат ўзимизнинг ўйинимиз эмас, бошқа жамоаларни ҳам ўрганишимиз керак. Футбол учрашувида икки жамоа иштирок этади. Фақат "Пахтакор"нинг ўйинига қараб бутун ўйинга баҳо бериш нотўғри. Бизнинг асосий мақсадимиз, тартибли ўйин намойиш этиш ва керакли вазиятда гол уриш эди. Бугунги ўтказиб юборган голларимиз бизни қийин аҳволга солиб қўйди.

- Ироқлик Башар Ресан бугун қайдномадан жой олмади. Ресан аввалги учрашувларда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтираётган эди. Ресан нега қайдномага киритилмади? Футболчида жароҳат бормиди?

- Башар кеча ўзини ёмон ҳис қилди. Бугун унинг ҳолати янада ёмонлашди. Шу сабабли унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдиришга ҳаракат қилдим.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика