Latest news

12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  1 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  3 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  7 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6

Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади News

Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.


"Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:0

14.03.2025. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Диёр Хотамқулов.

"Нефтчи": 25.Элдор Суюнов, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 57), 7.Аброр Исмоилов (14.Жамшид Болтабоев, 66), 8.Владимир Йовович, 9.Шоҳруҳ Гадоев (77.Билолхон Тошмирзаев, 66), 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (22.Toмa Табатадзе, 57), 34.Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 11.Қувондиқ Рўзиев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 24.Ғуломҳайдар Гулямов.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 14.Жасур Холтўраев (23.Бекжон Жўрабоев, 84), 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 53), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (20.Иқболжон Маликжонов, 84), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (11.Шаҳзод Бешимов, 64).

Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Ёқубов 10, Билолхон Тошмирзаев 89.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:0

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди

89. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Билолхон Тошмирзаев

89. Қўқонликлардан қарши ҳужум, Ҳусниддин Ғофуров Тошмирзаев томонидан йиқитилди

88. УХХХ! "Нефтчи" бурчак тўпига эга бўлди, Табатадзенинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Исақов тўпни қайтарди! 

84. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳасанов ва Холтўраев ўрнига Жўрабоев ва Маликжонов тушди

83. ЗАРБААА! Табатадзенинг тўп узатишидан кейин Ғиёсов ўта ноаниқ зарба берди!

82. УХХХХ! Болтабоевнинг тўп узатишидан кейин Тома Табатадзе яқин масофадан зарба берди, Исақов тўпни ушлаб олди!

75. Бугун "Нефтчи" асосий таркибида майдонга тушган 10 нафар футболчи клубга қишда келган. Ўтган йилги таркибдан фақат Анвар Ғофуров асосий таркибда тушди холос.

68. Қўқонликларда жарима тўпи, Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ёқубов дарвозага йўллади, жуда ноаниқ 

66. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Исмоилов ва Гадоев ўрнига Болтабоев ва Тошмирзаев тушди

64. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Кондратюк ўрнига Бешимов тушди

63. УХХХХ! "Қўқон-1912"нинг қарши ҳужуми, Холтўраев билан тўп учун курашда Анвар Ғофуров хатога йўл қўйди, Суюнов ҳам жарима майдони ташлаб чиқиб келганди, Холтўраев бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ололмади! 

63. ЗАРБААА! Ғиёсовнинг тўп узатишидан кейин Йовович боши билан зарба берди, қайтган тўпни яна ўзи дарвозага йўллади, иккала сафар ҳам тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

59. Майдонда кичик жанжалча: Акрамов ва Исмоилов "сан-манга" боришди

57. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Марушич ва Йўлдошев ўрнига Табатадзе ва Ғиёсов тушди

53. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Абдураҳимов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди

52. Хавфли вазият! Искандеровнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди!

51. Зарба. Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси анча ноаниқ

46. ЗАРБААААА! Муҳаммаданас Ҳасановнинг 35 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди




45+4. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

44. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Владимир Йовович жарима майдонига кириб борди, Тоштемиров тўпни қайтариб юборди!

40. УХХХХ! Қандай вазият! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, тўп ҳаммадан ўтиб дарвоза устунига тегиб қайтди!

32. Бахтиёр Қосимов майдон марказида Иброҳимҳалил Йўлдошевни йиқитди. Шифокорлар Йўлдошевга ёрдам беришди, ўйинда бироз танаффус бўлди

30. Хавфли вазият! Баҳром Абдураҳимовнинг тўп узатишини Анвар Ғофуров қайтариб юборди

29. Зарба! Искандеровдан тўп узатишидан кейин Йовович жарима майдони яқинидан зарба берди, ноаниқ!

27. Зарба! Зоран Марушич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

20. УХХ! Хавфли вазият, чап қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг тўп узатишидан кейин Бахтиёр Қосимов дарвозага зарба беришга уринди, ноаниқ!

15. ЗАРБААА! Йововичнинг тўп узатишидан кейин Гадоев чап оёқда кучли зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

10. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Жасур Ёқубов

7.ЗАРБАА! Мезбонларнинг ҳужуми, Гадоевнинг аутдан отган тўпи Йововичга борди, унинг зарбаси хавфли чиқди!

5. "Нефтчи" кетма кет икки марта бурчак тўпига эга бўлди, самарасиз

2. Баҳсни қўқонликлар ҳужум билан бошлашди, аммо Суюнов ўз жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика