Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"
17 mar 03:20
News
Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"
Ўйин ҳақида
— Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Футболда ким кўп гол урган бўлса, ўша ғалабага эришади. Ўйин менга ёқди, футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Менимча ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. Эҳтимол дуранг натижа адолатли бўларди, аммо биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Рақибда ҳам иккита имконият бор, аммо улар ундан гол ура олишмади. Бу — футбол.

— ФИФАнинг таъқиқи сизларга қандай таъсир қилди?
— Ички гапларни айтмайман. Бизнинг жамоамиз мутлақ янги. Ўтган йил таркибдан фақат икки киши бор. Ўзбекистондаги барча ўз таркибини сақлаб қолди, аммо бизда вазият бошқача. Имкониятимиздан келиб чиқиб сифатли ўйинчиларни олдик. Қаердадир ўхшамоқда, қаердадир эса йўқ. Мудофаа ва ҳужумда муаммоларимиз бор. Ишлашда давом этамиз.
— Алишер Одилов ва Руслан Жиянов захирадан ўйинга қўшилди. Бу тактик қарормиди ёки улар 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмиди?
— Бу кўпроқ тактик қарор эди. Уларга сўнгги 30 дақиқада ўйинни кучайтириш кераклигини айтдим. Ўтган ўйинда босим қила олмадик. Бу ўйинда эса биринчи бўлимда мудофаадан ўйнадик, иккинчи бўлимда эса ёш ва тезкор ўйинчиларни туширдик. Доим ҳам бундай тактика қиламиз дея олмайман, аммо бугун ушбу режамиз амалга ошди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments