Latest news

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  3 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  27 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Жаҳонгир Мирзаев: "Кореядаги ўзбеклар терма жамоамизни кутишяпти" News

Жаҳонгир Мирзаев: "Кореядаги ўзбеклар терма жамоамизни кутишяпти"

Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Бегона юртда қийналмаслик учун "Фэйсбук"даги саҳифамда ёрдам сўраган эдим. Дўстларим ичида бўлган Абдулатиф Болтабоев бир зумда мен билан алоқага чиқди. Ўзи бошқа шаҳарда истиқомат қилаётгани боис Инчонда турадиган Жаҳонгир Мирзаев билан таништириб қўйди. Ер думалоқ деб бежизга айтишмайди. Буни қарангки, Жаҳонгир ака ўтган йил Кореяга борганимизда, терма жамоамизни кутиб олиш учун чиққан 4 нафар ишқибоздан бири экан.




  • Мухлисларимиз аллақачон тайёргарлик кўриб қўйганлар

Ўша кунларни эсладик. Муомалада гап катта деб бежизга айтишмайди. Мухлисимиз ўша куни уларни кутиб олиш учун чиққан мухлисларга эътиборсиз бўлган терма жамоа делегациясидан хафа эканлигини яширмади. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган эди. Шунга қарамай, улар эртаси куни Сеулга бир нечта дўстлари билан боришган. Яна икки минг нафарга яқин мухлис иккита секторни тўлдириб ўтирган эдилар.




  • 1.5 йил аввал Абдулатиф Болтабоев объективимга "тушган" экан

Бугун мен мухлисимиз билан суҳбатлашдим.

- Инчон Осиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўряпти, яъни тарғибот ишлари борасида?
- Ҳозирги кунда барча спорт ареналари мусобақага 100% тайёр ҳолатга келтирилган. Шаҳар бўйлаб тарғибот ишлари олиб бориляпти. Ҳар бир чорраҳада рекламаларни кўрасиз. Гуллар билан махсус декорациялар қилинган. Бир сўз билан айтганда Инчон аҳолиси бу мусобақага жиддий тайёргарлик кўраяпти.




  • Жаҳонгир Мирзаев миллий ДЎППИмизда

- У ердаги ўзбеклар терма жамоамизни кутаётган бўлсалар керак?
- Албатта кутишяпти. Айниқса футбол мухлислари жудаям катта қизиқиш билан чемпионат бошланишини кутишмоқда. Ҳатто мухлислар жамоани кутиб олиш учун аэрапортга боришмоқчи. "Мен уларни бу ишни қилмасликка ундадим, чунки аввалги сафар терма жамоамиз делегацияси бизни хурсанд қилмаган эди. Бизни кутиб олганимизга эътибор қилмаганлар кўп эди. Бугун бизга шуни маълум қилдиларки, гуруҳ босқичи учун чипталар бепул экан.

- Корея ниманинг эвазига сўнгги йилларда биздан илгарилаб кетди деб ўйлайсиз?
- Уларда ёшларга эътибор кучли. Истеъдодларга эътибор беришади ва албатта молиявий жиҳатдан кўп маблағ сарф қилинади.

- Тахминан нечта мухлис терма жамоамизни қўллаб қувватлайди деб ўйлайсиз?
- 3000 ёки 4000 нафар. Агар финалга чиқишса, стадионни тўлдирамиз.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика