Яничич тўрт ярим ойдан сўнг яна сафга қайтди
26 jul 2016 15:23
News

Яничич тўрт ярим ойдан сўнг яна сафга қайтди
Хабарингиз бор, кеча "Локомотив" Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал босқичи доирасида "Машъал"га қарши ўйин ўтказди.
Гарчи бу учрашувда "Локо" 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, биринчи ўйиндаги йирик ғалаба туфайли ярим финалга йўл олди.
Мазкур беллашувда "темирйўлчилар"нинг сербиялик легионери Неманья Яничич ҳам иштирок этди. У асосий таркибда майдонга тушиб, ўйинни тўлиқ ўтказди. Шуни айтиш лозим, Яничич тўрт ярим ой деганда яна сафга қайтди.
У охирги марта 11 март куни "Локо" таркибида ҳаракат қилганди. Ўшанда жамоамиз сафарда "Андижон"га қарши тўп суриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кейинчалик ҳимоячи елкасидан жароҳат олди ва унинг даволаниб яна майдонга қайтиши учун тўрт ярим ой керак бўлди.

Link :
Source : lokomotiv.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
00:17
Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди" 1

Comments