Latest news

19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  0 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  12

Яна бир жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади News

Яна бир жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади

“Локомотив” профессионал футбол клуби бир неча йилдан буён пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйи билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Ўзбекистон чемпиони аъзолари тез-тез ушбу меҳрибонлик уйига ташриф буюриб туришлари кўпчиликка маълум.

Ушбу мавсумдан бошаб мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок эта бошлаганди. Секин-аста ажойиб иқтидорли йигитларни камолга етказаётган мазкур жамоа жорий йилнинг кузидан бошлаб футзал бўйича мамлакат чемпионати 1-лигасида ўз иштирокини бошлайди.


Айни пайтда эса 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари шу йилнинг 10-18 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда Жамоа ҳар куни машғулот ўтказмоқда. Ҳафта сўнггида эса шаҳар ҳаваскорлар лигасида ўйинларда майдонга чиқмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоанинг барча аъзолари “Локомотив” ПФК логотиплари туширилган экипировка ҳамда спорт анжомлари билан тўлиқ таъминланган. Бунда “Локомотив” ПФКнинг расмий ҳамкорларидан бири Elmakon компанияси яқиндан кўмак кўрсатди.


Куни кеча “Локомотив” стадионида мазкур жамоа билан учрашув ўтказилди.  Унда “Локомотив” ПФК бош дирекори ўринбосари Тўлабек Акрамов жамоанинг барча аъзоларига спорт сумкалари топширди ҳамда Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган 23-сонли меҳрибонлик уйи жамоасига мундиалда омад тилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика