Latest news

08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  1 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  2 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  12 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0

Хушхабар: "Қизилқум" — "Пахтакор" учрашуви Спорт ТВда жонли олиб кўрсатилади News

Хушхабар: "Қизилқум" — "Пахтакор" учрашуви Спорт ТВда жонли олиб кўрсатилади

Бугун мамлакатимиз олий лига жамоалари 4-тур учрашувларини бошлашади.

Тақвимга кўра, дастлаб мухлислар  «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах), «Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона), «Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд), «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон) жамоалари баҳсига гувоҳ бўлишади.

Яна учта ўйин эса 12 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган. Унда «Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ),«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) ҳамда «Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) жуфтликлари майдонга чиқади.

Мазкур тўртинчи турни якунлаб берувчи «Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) баҳси эса 13 апрель куни ўтказилади.

Шу ўринда мухлислар учун ўзига хос янгиликни билдириб ўтсак, Навоий вилояти ҳокимлиги, "Қизилқум" ПФК ва Ўзбекистон телерадиокомпанияси ҳамкорлигида илк маротаба Навоий шаҳрида бўладиган "Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари баҳси ойнаи жаҳон орқали тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.

Учрашув Навоий шаҳридаги Умид қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Спорт телеканали орқали жонли намойиш этиладиган мазкур ўйинни Зафар Имомхўжаев ҳамда Раҳмонқул Болтаевлар биргаликда шарҳлаб боришади.

"Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари учрашуви 12 апрель куни соат 17.30 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика