Latest news

14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  0 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 14:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Мали U-17 билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  12 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  1 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  2 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  3 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  4 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  15 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   1 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  2 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  6

Хожиакбар Тиллашайхов: “Юлдуз футболчиларни жамоага жалб этиб, суперлигага чиқиш осон...” News

Хожиакбар Тиллашайхов: “Юлдуз футболчиларни жамоага жалб этиб, суперлигага чиқиш осон...”

Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати ПРО лига “дебютанти” “Яшнобод” жамоаси ташкил топганига ҳали кўп бўлгани йўқ.

Яшнободликлар чемпионат ва Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортаётгани сир эмас.

Ёзги таътилдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган Азизжон Файзиев шогирдлари мавсумнинг иккинчи ярмига пойтахт вилоятининг Ғазалкент туманида ўтказилган ўқув-машғулот йиғини орқали ҳозирлик кўришди. Оқтошда кечган тайёргарлик босқичидан сўнг, “Яшнобод” жамоаси иккинчи лига вакили “Сергели” футболчилари билан назорат учрашувида (1:2) майдонга тушди. Мазкур ўйинда жамоа мураббийлар штаби ўндан ортиқ янги футболчиларни кўрикдан ўтказишди.



Эътиборлиси, ушбу баҳсни футбол клуби президенти — Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам кузатиб борди. Ўйин тугагач, Хожиакбар Камолиддинович мураббий ва футболчилар билан учрашиб, кейинги режалар ва таклифлар билан ўртоқлашди.

— Футболимизда катта ислоҳотлар амалга оширилаётганидан барчангизнинг хабарингиз бор, — деди туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов. — “Яшнобод” футбол клубининг ташкил топганига эндигина бир йилдан ошди. Бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ, футбол клубимиз олдига туманда миллионлар ўйини — футбол оммавийлигини ошириш, болалар футболини ривожлантириш бош мақсад қилиб қўйилган. Шу мақсадда ёш ва интилувчан мутахассис Азизжон Файзиевни жамоага бош мураббий этиб тайинлаганмиз. Футболда катта ғалаба ва ютуқларни қўлга киритиш маълум вақт талаб қилади. Қолаверса, туманда футбол инфратузилмасини яратмасдан ижобий натижаларга эришиб бўлмайди. Тўғри, катта сармоялар киритиб, юлдуз футболчиларни жамоага жалб этиб, суперлигага чиқиш осон. Аммо бундан кимга фойда?!



“Яшнобод”нинг бугунги таркиби ўзагини асосан 20-22 ёшли футболчилар ташкил этади. Менимча, жамоанинг чемпионат баҳсларининг барқарор ўтказа олмаслигига бу маълум даражада таъсир ўтказмай қолмайди, албатта. Бироқ яшнободликларнинг Ўзбекистон кубоги доирасида ПРО лига вакилларидан биринчи бўлиб, супер лига жамоаси Самарқанд динамочиларини енгиб, мусобақадан чиқариб юборганликлари барчамизни бирдек хурсанд қилади. Олдинда эса янада жиддий рақиб кутиб турибди. Нимчорак финалда яшнободликлар супер лига пешқадами ва амалдаги вице-чемпион — “Пахтакор” жамоаси билан куч синашади. Бу ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, “Яшнобод” жамоаси мухлислари футболчиларимизга ишонади ва уларнинг кейинги ўйинларида омад тилайди. Муҳими, бу каби учрашувлар ёш ва умидли футболчилар учун катта маҳорат мактаби вазифасини ўтаб беришига шубҳамиз йўқ.

Молиявий муаммолар ҳозир қайси жамоада йўқ, дейсиз. Туман ҳокимлиги ва хомийлар келгусида “Яшнобод”ни ёлғизлатиб қўймайди. Айни пайтда туманда футбол клуби учун босқичма-босқич замонавий шарт-шароитларга эга стадион ва спорт қароргоҳи қуриш ишлари бошланган. Бу йилги мавсум жамоа раҳбарлари ва аъзолари учун синовлар йили бўлаётганини унутмаслик лозим.



Эслатиб ўтамиз, “Яшнобод” жамоаси чемпионатдаги навбатдаги учрашувини 29 июль куни сафарда “Чиғатой” футболчиларига қарши ўтказса, 4 август куни Ўзбекисон кубоги 1/8 финалида Тошкентнинг “Пахтакор” вакиллари билан куч синашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика