Latest news

01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:57"Ювентус" — "Аталанта". Таркиблар маълум  6 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  20 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

"Чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги футболчи керак. "Турон" ҳали ўз сўзини айтгани йўқ". Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан интервью News

"Чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги футболчи керак. "Турон" ҳали ўз сўзини айтгани йўқ". Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан интервью

Яйпаннинг "Турон" жамоаси жорий мавсум Суперлигада дебют қилаётганидан хабарингиз бор.

Ўтган мавсум Про лигада иштирок этган жамоаниг Суперлигага мослашиш учун маълум вақтга эҳтиёж сезиши табиий ҳол ҳисобланади. Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ катта эканлиги ҳам бунда муҳим рол ўйнайди. Мослашиш жараёнида гоҳида натижалар ҳам яхши кўриниш олмаслиги мумкин. "Турон" ҳозирда мана шу жараённи бошидан ўтказмоқда. Бундай паллада битта ғалаба кўп нарсани ўзгартириб юборади. Жамоа кубокда "Арал Самали" ва "Андижон"ни мағлуб этди. Бу эса уларга бўлажак ўйинларда руҳий жиҳатдан кўмак бериши шубҳасиз. Биз бу борада "Турон"нинг тажрибали футболчиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаровнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Юқорида таъкидлаганимиздек кетма-кет мағлубиятлардан сўнг қўлга киритилган биргина ғалаба барчасини ювиб кетади. Айниқса руҳият жиҳатдан кўтаринкилик ва ишонч бериши тайин. "Турон" кубокда ғалаба қозониб озгина бўлсада ғалаба таъмини ҳис қилиб олди. Ушбу ютуқлар футболчиларнинг руҳиятини қай даражада ижобий томонга ўзгартирди?

- Тўғри таъкидладингиз. "Турон" бу йил илк бор Суперлигада қатнашмоқда. Чемпионат стартида натижаларимиз қониқрарсиз бўлди. Ғалабани аввалроқ қўлга киритишимиз мумкин эди. Кўрган бўлсангиз, ўз майдонимизда "Локомотив" билан баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимизни хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Жиззахда "Сўғдиёна" майдонида камида дурангга эришишимиз мумкин эди, деб ўйлайман. Ҳакамнинг хатоси билан мағлубиятга учрадик. 

- Кетма кет мағлубиятлардан сўнг натижалар ички муҳитда ҳам тушунмовчиликлар юзага келиши табиий. "Турон"да бундай ҳолат бўлмадими?

- Йўқ бундай ҳолат бўлмади. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Мураббийлар, ҳомийлар бизни тўғри тушунган ҳолда далда бериб туришибди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб қоламан.  


 

-  Олдинда жамоани "Пахтакор" ва АГМКга қарши қийин ўйинлар кутмоқда. Шундай экан бу ўйинларда жамоанинг асосий қуроли нима бўлиши мумкин? 

- Мазкур баҳсларда рақибларимиздан очко олиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча устунлик беради. Чунки Яйпанда катта футбол яқин яқиндан бўлиб келмоқда. Шу боис маҳаллий иқшибозлар бу ерга катта жамоалар келишини интиқиб кутишади. "Турон"ни ҳали сафдан чиқариш ноўрин. Натижаларимиз аста-секин яхшиланиб боради. Жамоа ҳали ўз сўзини айтгани йўқ.

- Кубок ўйинларига кўп жамоалар беписанд қарагани ёки бор эътиборни чемпионатга қаратишни лозим топгани боис  жиддий эътибор бермади. "Турон" икки фронтда ҳам баробар курашни давом эттиришга имконият ва кучи етадими?

- Беписанд қаради демаган бўлардим. Ўзбекистон кубогида кўп жамоалар ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имконият беришди. Ёшларни синовдан ўтказишди. Шу боис натижалар турлича кўриниш олди. Икки фронтда ҳам кураш олиб боришимизга кучимиз ва имкониятимиз етади. Кубокда узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. 

- "Турон"га Суперлигага мослашиш қандай кечмоқда? Айрим жамоаларда бу жараён тезда ўтиб кетади...

- Бизга тақвим ҳам қийин келди. Таркибимизда кўп маҳоратли ижрочилар бор. Уларнинг ёрдамида мослашиш жараёнидан тезда ўтиб оламиз, деган умиддаман.  


 

- Ўз вақтида "Бунёдкор"да Сколари қўл остида Ривалдо, Луизао каби жаҳон юлдузлари билан бирга тўп тепгансиз. Ҳақиқий легионер қандай бўлиши кераклигини кўргансиз. Нима деб ўйлайсиз Ривалдо савиясидаги легионерлар яна чемпионатимизга қай томондан наф келтиришига ишонасиз? 

- Ундан сўнг чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги легионер келгани йўқ. Аммо охирги мавсумларда "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да ўйнаётган Марко Станоевич яхши савиядаги легионер эканлигини исобтламоқда. Фикримча Ривалдо каби топ юлдузлар керак. Бироқ уларга катта маблағ ҳам зарур. Эсласангиз ўша пайтларда "Бунёдкор" иштирокидаги ўйинларда, вилоятларда стадионлар тўлиб тошарди. Қайсидир маънода бразилиялик юлдуз стадионларга мухлисларни қайтишига ҳам сабабчи бўлганди. 

- Шу вақтгача тўп тепган жамоаларингиздан "Сурхон"дан ташқари барча жамоаларда соврин қўлга киритгансиз. "Бунёдкор" билан чемпионлик, АГМК билан мамлакат кубогида зафар қучгансиз. Бу ёқимли анъанани давом эттириш ниятингиз борми?

- "Бунёдкор" билан совринлар ютиш насиб қилган. Худога шукур дейман. АГМК билан 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлуб этиб тарихга киргандик. Нима учун буни "Турон"да такрорлашим мумкин эмас? Бу жамоа билан ҳам соврин ютишга ҳаракат қиламан.  


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика