Latest news

20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  5 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  13 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   16 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  22 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2

Хавининг "Пахтакор"га қарши ўйиндаги "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг News

Хавининг "Пахтакор"га қарши ўйиндаги "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг

Кеча ОЧЛ 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан 2:2 ҳисобида уранг ўйнади.

"Пахтакор" стадионида кечган учрашувда меҳмонларнинг ҳар иккала голига испаниялик ярим ҳимоячи Хави муаллифлик қилди.

ОЧЛ. "Пахтакор" Қатар чемпиони билан дуранг ўйнади, Хави дублга эришди

Маэстро ўзининг иккинчи голини Санжар Қувватов дарвозасига жарима зарбасидан киритди. Қуйида Хавининг кечаги "санъат асари"ни "championat.asia" фотографларининг объективларига тушган кадрлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола тамиз.

Одил Ҳамробеков томонидан Бағдод Бунеджага нисбатан ишлатилган қўполлик ва ...


"Пахтакор"ни сардор сифатида бошлаб тушган Шерзод Аъзамов ҳакам жарима зарбаси белгилаганига мана шундай реакция қилди.


Маэстро ўз ишини аъло даражада бажарди.





Шу ўринда "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг "пушкаси"ни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман. Ушбу голни "Пахтакор" дарвозаси томонда, тўғридан туриб томоша қилган одам сифатида айтишим мумкин-ки, Алижоновнинг голи Хавиникидан ортиқ бўлса бор-ки, асло кам эмас. Зарбанинг траекториясини шундоққина кузатдим, афсуски "Спорт ТВ"нинг ҳозирги техник имкониятлари бунақанги шедевр голнинг бор жозибасини очиб бера олмайди. Умид қиламиз, яқин йилларда "Спорт" телеканали кўпроқ камерали КТСга эга бўлади ва футбол трансляциялари сифати янада ўсади.

Ҳожиакбарнинг голи қай даражада бўлганига Драган Чераннинг муносабати ҳам баҳо бўла олади.


"Пахтакор" ОЧЛ "D" гуруҳида 3-турдан сўнг 5 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. "Ал Садд" (Қатар) ва "Персеполис" (Эрон) бир хил 4 очкодан жамғарган бўлса, "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ҳисобида ҳозирча 3 очко мавжуд. Кўриб турганингиздек, бу гуруҳда ҳали барча жамоаларда имконият бор. Кураш ҳақиқий "ўлим гуруҳи"га хос тарзда кечмоқда.


ОЧЛ гуруҳларидаги ҳолат >>>>> ОЧЛ

Толибжон Қосимов

ФОТО  Хави, ёмғир ва 4 та гол. "Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинидан суратларни томоша қилинг

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика