Latest news

12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  0 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  4 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  4 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  17 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади News

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади

Мазкур ҳафта Ўзбекистоннинг барча ёшдаги терма жамоалари мураббийлари номи аниқ бўлади.
Шу жумладан, миллий терма жамоада ҳам. Катта эҳтимол билан МТЖда бош мураббий ўзгармайди. Мураббийлар штаби борасида ҳозирча аниқ ахборот йўқ. Ундан ташқари, Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз ва олимпия терма жамоамизни ҳам ким бошқаришига ойдинлик киритилади.

31 декабрь куни ЎФФда фаолият олиб бораётган барча мураббийларнинг меҳнат шартномалари ўз якунига етади. ЎФФ Терма жамоалар маркази ўзига маъқул кўрган мутахасси билан шартномани узайтиради. Айни пайтда МТЖда Миржалол Қосимов бош мураббий. 1993 йилда таваллуд топган ёшларимизга эса Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётганди. 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз ўз фаолиятини якунлаганини инобатга олсак, Осиё чемпионати ва ЖЧда мазмунли ўйин кўрсатган Дилшод Нуралиевни олимпия терма жамоамиз бошқарувида кўришимиз мумкин. Алексей Евстафеев эса бугунги ёшлар терма жамоамиз устози ҳисобланади. 1998 ва 2000 йиллар терма жамоаларига эса Темур Алимхўжаев устозлик қилишда давом этади. Ҳозирча Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қайси терма жамоамиз кимнинг қўл остида бориши номаълум.

Камолиддин Алимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика