Latest news

23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  0 23:15ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  61 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4

Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди News

Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Пол Гаскойн ҳушини йўқотиб, шифохонада реанимацияда ётибди.

Бу ҳақда "Mirror Football" нашри хабар берди.

"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл"нинг 58 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси Англиянинг Пул шаҳридаги уйида ҳушсиз ҳолда топилди. Футболчини сўнгги пайтларда унга уй юмушларида ёрдам бериб келаётган эски дўсти Стив Фостер шу ҳолатда кўрган ва дарҳол шифокорларни чақирган.

Манбага кўра, Гаскойн реанимацияга ётқизилган, бироқ ҳозир унинг аҳволи барқарор ва тузалиб бормоқда. Тахминларга кўра, собиқ футболчи бир неча кун касалхонада қолиб, шифокорлар назоратида бўлади.

Гаскойн – Англия футболи Шон-шараф зали аъзоси. У 1990 йилги Жаҳон чемпионати ва 1996 йилги Европа чемпионатининг рамзий терма жамоаларига киритилган. Икки карра Шотландия чемпиони, Англия Кубоги ва Шотландия Кубоги совриндори саналади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика