Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади" News

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"

Сўнгги беш йил ичида Элдор Шомуродов нафақат Ўзбекистон терма жамоасининг етакчисига, балки Европа майдонларида таниқли форвардга айланди.

Эндиликда ҳамюртимиз "Истанбул Башакшеҳир" жамоасида тўп тепади. Тез орада унинг олдига Аббос Файзуллаев ҳам йўл олиши кутилмоқда. Биз бу борада мутахассис ва собиқ тўп тепар Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

— Элдор Шомуродовнинг Италиядаги  фаолиятига қандай баҳо бериш мумкин?

— Ўйлайманки, Элдорнинг Италиядаги 4,5 йиллик фаолияти муваффақиятли кечди. Чунки айнан ўзбек футболи ривожланиш босқичида бўлган пайтда у топ-5 чемпионатларидан бирига илк бор йўл олди ва бир неча мавсум юқори савиядаги жамоалар сафида тўп тепди. Бундай даражадаги чемпионатда ўйнаш ва ўзини кўрсата олиш осон эмас. Шу нуқтаи назардан, Элдор Италияда ўз ўрнини топа олди, десак муболаға бўлмайди.

— Шомуродовнинг Туркияга ўтиши ҳақида қандай фикрдасиз? Италияда қолиши яхшироқ эмасмиди ёки Истанбулда етакчига айланиш имконияти муҳимроқми?

— Бу трансферга фақат шахсий нуқтаи назардан эмас, балки бутун чемпионат миқёсида қараш лозим. Менимча, бу ерда кўпроқ клубнинг амбициялари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Охирги йилларда Туркия жамоалари Еврокубокларда, ўзларининг чемпионатларида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу жиҳатдан, Элдор учун бу тўғри танлов бўлди, деб ҳисоблайман. Кичик мақсадларга эга жамоадан, катта режалари бор клубга ўтиши ва у ерда ўз салоҳиятини кўрсатиши — қувонарли ҳолат.

— Элдор 30 ёшда. Унинг ёши, потенциали ва имкониятлари яна топ-5 чемпионатларига қайтиш учун етарлими?

— Замонавий футболда 30 ёш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосийси — профессионаллик ва жисмоний ҳолат. Элдорда эса бунга барча шароит бор. Менимча, у ҳозир ҳам топ-5 чемпионатларида ўйнаш имкониятига эга эди. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати эса унинг учун катта мотивация бўлади.

— Файзуллаевнинг ҳам Туркия клубига ўтиши яқин. Сизча, Файзуллаев ва Шомуродов тандемидан нима кутса бўлади?

— Ўзбек футболчилари кучли жамоаларга биргаликда йўл олса, бу миллий терма жамоамиз учун ҳам фойдали. Жамоадаги муҳит, ўйинчиларнинг бир-бирини тушуниши кучаяди. Агар Шомуродов ва Файзуллаев бирга тўп тепса, ўзбек футболи фақат ютуққа эришади. Уларнинг муваффақиятли ўйинлари ортидан бошқа футболчиларимизга бўлган талаб ҳам ортади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика