Latest news

15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   0 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  0 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  2 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0 10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  5 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  12 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  1 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  9 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9

Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз” News

Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”

“Андижон” клубининг ёзги трансферларидан бири – бу “Пахтакор”дан таклиф қилинган иқтидорли ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев ҳисобланади.

Отабек Жўрақўзиев куни кеча клуб матбуот хизматига интервю берди.

- Отабек, “Андижон“нинг янги аъзоси сифатида ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Ассалому алайкум! Жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўзимни жуда аъло равишда ҳис қилмоқдаман.

- Машғулотларда ва жамоанинг ичида кўрдикки, сиз худди олдиндан “Андижон“да ўйнаётгандек, эски футболчилардек тасаввур уйғотяпсиз. Мослашиб кетиш ортиқча муаммо туғдирмади, назаримда, шундай эмасми?

- Мослашиш қийин бўлмаяпти. Чунки жамоадаги айрим футболчилар билан бирга ҳаракат қилганмиз, айримлари билан олимпия термасида бирга ўйнаганмиз. Шу боис мослашиш қийин кечмаяпти.

- Аслида “Пахтакор“дан кетишингиз ва “Андижон“га ўтишингиз нима билан боғлиқ?

- Қисқа қилиб айтганда, ўйин амалиёти.

- Жамоа мухлисларига қандай айтар сўзингиз бор?

- “Андижон” мухлислари марказий Осиёда енг зўрларидан деб биламан. Бундай мухлис тўла майдонда ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Уй учрашувларини интиқлик билан кутмоқдаман.

- Максим Шацких ҳам кучли ҳужумчи бўлган ва энди сиз унинг қўл остида ўйнайсиз. Сиз ҳам ҳужумчисиз ва бу ҳол Шатских бошчилигида янада “очилишингиз“га хизмат қилади, деб ўйлайсизми?

- Албатта, Максим Шацких қўл остида “Пахтакор”да ҳам ўйнаганман. Кўп нарсаларни ўргатганлар. Ҳозир ҳам ўрганяпман ва яна ўрганишда давом этаман.

- Шацкихнинг ўйинларини эслай оласизми? Масалан, қайси ўйинлари ёки голларини?!

- Биз у пайтда ёш бўлганмиз. Лекин телефон орқали кўрганман. Миллий термада энг яхши тўпурарлардан бири бўлган. Голларига келсак, энг машҳур голларидан бири “Реал” Мадридга урган голларини кўрганман.

- “Андижон“ сафида дастлабки ўртоқлик ўйинида майдонга тушдингиз, қандай таассурот қолдирди?

- Биринчи учрашувни ўтказдик, яхши ўйин бўлиб ўтди, деб айта оламан. Ҳозир жисмоний юкламалар билан ҳаракат қиляпмиз, камчилик ҳам бўлди. Лекин уни устида ишлаб, мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика