Latest news

17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  7 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0

Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюрди News

Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюрди

МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов Наманганга ташрифини яқинда мамлакат Президенти фармони асосида Миллий олимпия қўмитаси тасарруфига ўтказилган Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби негизида ташкил этилаётган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказидан бошлади ва у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Яқин орада бу ерда спорт ўйинлари бўйича Олимпия терма жамоаларимз учун замонавий база бунёд этилади. Иншоот терма жамоаларимизнинг асосий базаларидан бири бўлади.


Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қўшма комиссияси у ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.

МОҚ раҳбари бугун шунингдек вилоятдаги бир қатор объектларга, Олимпия захиралари коллежига, шунингдек, "Марказий" стадионда бўлиб ўтадиган Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйинига ташриф буюради.


 МОҚ раҳбари ташрифни энг аввало мамлакат Президенти фармони асосида Миллий олимпия қўмитаси тасарруфига ўтказилган Чортоқ туманидаги сержантлар тайёрлаш мактаби негизида ташкил этилаётган спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказидан бошлаган ва у ердаги шароитлар билан яқиндан танишганди.

Яқин орада бу ерда спорт ўйинлари бўйича Олимпия терма жамоаларимз учун замонавий база бунёд этилади. Эътиборлиси, келажакда бу ерда нафақат ўзбекистонлик спортчилар шуғулланишлари, балки спорти тараққий этган хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ҳам ташкил этиш имконияти бўлади.

Бугун шунингдек, делегация аъзолари Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасига келишди. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишишди.

Умид Аҳмаджонов ўз навбатида ёш спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатда бўлиб, таклифларни эшитишди. Фурсатдан фойдаланиб, МОҚ Президенти ёш стол теннисчиси билан баҳс ўтказиб, ўз имкониятларини синаб кўрди.

Кейин эса МОҚ ва ЎФАнинг қўшма комиссияси Наманган Олимпия захиралари коллежига ташриф буюрди. Бу ерда ҳам ёш спортчилар учун яратилган барча шароитлар билан танишилди.

Коллеж раҳбарияти, мураббийлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Умид Аҳмаджонов кўпчиликни қийнаётган муаммолар ҳақида сўради. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитди. Олимпия захилари коллежларини катта ислоҳотлар кутаётгани, бундан буёғига ушбу ўқув-спорт маскани терма жамоаларимиз учун асосий база сифатида фаолият юритишини таъкидлаб ўтди.


Навбатдаги манзил "Паҳлавон" спорт мажмуасида жойлашган гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бўлди. Умид Аҳмаджонов бу ерда ҳам мутасадди ходимларга керакли вазифа ва кўрсатмаларни берди. Спорт анжомлари ва гимнастика снарядларини синчковлик билан кўздан кечирди.


Марказий стадионда эса Умид Аҳмаджонов Ўзбекистондаги энг фаол ва фидоий ишқибозлар ҳисобланадиган "Навбаҳор" жамоаси мухлислари билан учрашиб, улар билан суҳбатда бўлди. Наманган вилоятига сафар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов бугун Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бевосита стадиондан кузатиб боради. Бугун Наманганда катта футбол байрами. Марказий стадионда янги мавсум расман старт олади..

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика