Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  12 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

U-23 футболчилари: "Бизга ҳеч ким 10 минг доллар берасизлар дегани йўқ" News

U-23 футболчилари: "Бизга ҳеч ким 10 минг доллар берасизлар дегани йўқ"

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси Президент совғаси сифатида тақдим этилган "Malibu" автомобилларини расмийлаштириш учун сўралган 10 минг доллар миқдоридаги пулга ўз муносабатини билдирди.

Кеча интернет тармоғида Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ютуғидан сўнг чемпионларга муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан совға сифатида тақдим этилган "Malibu" автомобилларини расмийлаштириш учун футболчилардан пул сўралгани ҳақида хабар тарқалди.

Эмишки "Malibu" машинасини ҳар бир футболчи ўз номига расмийлаштириб олиши учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул бериши керак бўлган. Шундагина ҳамма қоғозли ишлар жой-жойида бўлар экан. Бу хабарни ўқиб бошида ҳайрон қолдик. Ахир бу - Президент совғаси бўлса, футболчилардан пул ундириш тўғримикан деб. Сўнгра вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси билан боғланиб, ушбу масала юзасидан уларнинг фикрини эшитдик. Шуни айтиш лозим, ҳар учала футболчи бундай гап-сўзларни рад этди.

Достон Турсунов (ҳимоячи): - "Бемалол тўғрисини айтишим мумкин, ҳеч кимга менга шунча пул беришинг керак, шундан кейин машинани ўз номингга расмийлаштириб берамиз дегани йўқ. Ҳеч ким менга 10 минг доллар тўлашинг шарт демади. Осиё чемпионатидаги ютуғимиз туфайли муҳтарам Юртбошимиз бизни машина билан тақдирладилар ва у кишига катта раҳмат".

Андрей Сидоров (ҳужумчи): - "Тўғриси, буни биринчи бор сиздан эшитиб турибман. Футболчилардан пул сўрашгани бўлмаган гап. Тўғри, ҳозирча машинани ўз номимга расмийлаштирганим йўқ, лекин бу тез орада ҳал бўлишидан умидворман. Аммо футболчилардан 10 минг доллар сўрашгани умуман бўлмаган гап".

Забихилло Ўринбоев (терма жамоа сардори): - "Кеча шу хабар чиққанидан бери кўпчилик танишларим ростан шунақа бўлдими деб сўрашди. Бошида ўзим ҳам ҳайрон қолдим ва бунақа гап йўқ дедим. Мана энди сиз сўраяпсиз. Фақат шуни айтишим мумкин, мендан ҳам, жамоадаги бошқалардан ҳам ҳеч ким машинани ўз номларингга расмийлаштириб олиш учун пул тўлашинглар керак деб айтгани йўқ.  10 минг доллар бериш керак деган гаплар қуруқ гапдан бошқаси эмас. Менимча, буларнинг барини кимдир тўқиб чиқарган".



Х.Холиқов.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика