Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  22 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  8 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел News

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел

14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор. Шу сабабли биз ўйин бўлиб ўтадиган кунга қадар Туркия терма жамоасининг ўйинчилари билан таништириб борамиз.
Дастлабки қаҳрамонимиз терма жамоа асосий посбони Волкан Демирел бўлади.

Волкан Демирел 1981 йил 27 октябрда Истанбулда туғилган. Ушбу дарвозабон сузишга, саёҳат қилишга ва спорт автомобилларини йиғишга ишқибоз.

191 см бўйга эга бўлган посбон фаолиятини "Карталспор" футбол мактабида бошлаган. Ушбу клубнинг катталар жамоасида 50 дан ортиқ ўйин ўтказгач 2002 йил июль ойида Туркиянинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Фенербахче" сафига кўчиб ўтганди. Ушбу клубдаги дебютини кейинги йилнинг 26 апрель кунида нишонлаган Демирел кейинчалик жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

2004 йилдан бошлб терма жамоага жалб этила бошлаган ва илк учрашувини 28 апрель куни Белгияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Демирел 2008 йил бўлиб ўтган Европа чемпионатида терма жамоанинг асосий посбони бўлган. Ўша чемпионатда Туркия ярим финалга қадар етиб бориб катта шов шув кўтарганди.

Қизиғи Демирел туркчага "темир қўл" деб таржима қилинади. У бугунга қадар Туркия терма жамоаси сафида жами 57 марта майдонга тушган. Клублар доирасида эса ҳаммаси бўлиб 368 та ўйин ўтказган.

Волкан Демирел тўрт карра Туркия чемпиони ҳисобланади. Дарвозабон "Фенербахче" сафида 2004, 2005, 2007 ва 2011 йилларда мамлакат чемпиони бўлган. 2012 ва 2013 йилларда Туркия кубоги, 2007 ва 2009 йилларда эса Туркия Суперкубоги соҳиби бўлган. Юқорида айтиб ўтганимиздек 2008 йилги Европа чемпионатида бронза медал соҳиби бўлган.

Демирел 2009 йил Белгияда энг чиройли аёл деб топилган Зайнаб Северга уйланган. Уларнинг тўйи 2010 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика