Latest news

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  17 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди News

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясида ўзгариш бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси биносида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва спорт раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси биринчи Вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари иштирок этадилар.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бевосита Тошкент шаҳар хокимияти тасарруфида. Шу боис тарихда илк маротаба, йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Элбек Хабибуллаевич сўзга чиқди.

"Бундан буён ҳокимият ЎФА билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини қўллаб-қувватлайди. Қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Футболни энг аввало негизидан - мактаблардан бошлаб ривожлантириш керак. Инфрастуктурани ўнглашга жиддий эътибор берамиз. Республика федерацияси ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳани бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўйлайманки, сиз билан қиладиган ишларимиз кўп ва маррага биргаликда эришамиз. Тошкент шаҳар ҳокими ҳам қўлидан келган ёрдамини аямайди", - дейди ҳоким ўринбосари.


ЎФА Вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди:

"Тошкент шаҳар барча вилоятларга ўрнак бўлиши керак. Бу борада қиладиган ишларимиз етарлича. Бугун болалар футболидаги илк қадамлардан бирини Тошкент шаҳар ФАдан ташлаймиз. 2020 йилда чемпионатнинг аввалги мавқеини тиклаган ҳолда, янгидан-янги номларни кашф қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борада ТФАга келишган ҳолда, ўзбек футболида ўз ўрнига эга Алишер Полатовни 1-Вице-президент этиб тайинладик. Кўп йиллар давомида болалар футболида ишлаб келаётган Нодирхўжа Юлдашев эса масъул котиб вазифасида янгидан иш бошлайди", - дея икки мутахассисни оммага таништирди Равшан Сайфуддинович.


Шундан сўнг навбат Алишер Полатовга берилди:

- Бундай масъулиятли ишни ишониб топширганингиз учун раҳмат. Болалар футболи келажагимиз. Ўзимиз ҳам шу босқичдан ўтганмиз. Энди уни ривожлантиришимиз керак. Биринчи навбатда тизим ишлаб чиқамиз ва уни амалда қўллаймиз. Бу бироз вақтни олсада, биргаликда уни амалга оширамиз. Биз Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан яхши алоқаларни йўлга қўйиб, спортимизни ривожлантиришга бел боғлаймиз. Болалар футболи бизга ишониб топширилди, бу борада қиладиган ишларимиз кўп. Ўзбекистон футбол ассоциацияси, спорт вазирлиги ва бизни қўллаб-қувватлаётган Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда чиройли лойиҳалар амалга оширамиз.

Мажлис якунида янги раҳбарият Алишер Полатов ва Нодирхўжа Юлдашев бошчилигида ходимлар билан ҳамкорликда декабрь ойига қадар 2020 - 2025 йилгача амалда қўлланиладиган дастурни, клублар билан биргаликда ишлаб, оммага тақдим этиш ва ТФАни янги бинога кўчиб ўтиши каби ишлар буйича йиғилиш ўтказдилар.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика