Latest news

00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  0 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  22 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  2 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2

Тошкент шаҳар футбол академиясига кириш имтиҳонлари давом этмоқда News

Тошкент шаҳар футбол академиясига кириш имтиҳонлари давом этмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид қарорига мувофиқ республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил қилиш белгилаб қўйилган.

Ҳозирда мана шундай академияларнинг деярли барчасида ёш футболчиларни қабул жараёни бўлиб ўтмоқда. Бугун Яшнобод туманида жойлашган Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар футбол академиясига бориб имтиҳон жараёни билан яқиндан танишдик. 

Шуни айтиш лозим, бунгача академия ўрнида Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўлиб, футбол тилида бу жойни "СШИ" дейишга ўрганиб қолгандик. Эндиликда ушбу маскан академия номи билан юритилади. Бугун имтиҳон жараёни билан танишиш учун борганимизда 2005 йилда туғилган футболчилар синовдан ўтишаётган экан. 


Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар академиясига 2001-2007 йилларда туғилган имтиҳондан ўтган энг яхши футболчилар саралаб олинади. Имтиҳонлар 3 августдан бошланган. Дастлаб 3-5 август кунлари 2007 йилда туғилган футболчилар имтиҳон топширган бўлса, 6-8 августда 2006 йилда таваллуд топган футболчилар синовдан ўтишди. Айтиб ўтганимиздек, бугундан 2005 йилда туғилганлар синовларни бошлашди ва бу жараён 11 августга қадар давом этади. Ундан кейин 2004лар (12-14 август), 2003лар (15-17 август), 2002лар (18-19 август) ҳамда охирида 2001лар (20-21) августда имтиҳон топширади. 

- "Тошкент шаҳар футбол академиясига қабул жараёни қизиғин ўтяпти, - дейди қабул комиссияси раиси Григорий Айрапетов. - Режага кўра, ҳар бир ёш тоифасида 22 нафардан футболчи қабул қилинади. Шулардан икки нафари дарвозабон ва 20 футболчи. Шунда еттита ёш тоифасидаги гуруҳга жами 154 футболчи қабул қилинади. Ҳар бир ёш тоифасидаги ўйинчилар учун имтиҳон жараёни уч кунни ташкил этади. Биринчи кун мураббийлар боланинг футбол ўйнашга бўлган иқтидорини текширишади. Иккинчи кун футболчилар норматив топширишади. Нормативдан "саккизлик" тест синовини бажариш, 5 ва 10 метрга тўпни ерга туширмасдан жонглёр қилган ҳолда юриш ҳамда дарвоза томон 11 метрлик нуқтадан 5та уриниш орқали дарвозанинг турли бурчакларига аниқ зарба йўллаш ўрин олган. Шунингдек, ёзма имтиҳон ҳам бор. Бунда ёш футболчиларга 10та саволдан иборат мантиқий тест берилади. Тестни уч дақиқиа ичида ечиш лозим". 


Шу ўринда қабул коммиссияси аъзолари рўйхатини келтириб ўтсак: Григорий Айрапетов (Республика футбол академияси директори), Искандар Анаркулов (Тошкент шаҳар футбол академияси директори вазифасини бажарувчи), Омон Қўлдошев (футбол академияси спорт ишлари бўйича раҳбар ўринбосари), Даврон Акмалов (Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси вакили). 

Имтиҳон олаётган мураббийлар рўйхати: Отабек Набиев, Сергей Миргородский, Ринат Имаев, Темур Нуриддинов, Шамхол Нишонов, Шавкат Аҳмаджонов, Павел Захаров, Данис Мухамедвалиев, Жаҳонгир Исҳоқов, Айдер Курбаев, Бобур Жўраев ва Анатолий Девяшин. 

Имтиҳонлар ҳар куни эрталаб соат 8:00да бошланиб то 12:00га қадар давом этмоқда. Шуни айтиш лозим, Тошкент шаҳар футбол академиясига фақат Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган футболчиларгина қабул қилинади. Савол туғилиши мумкин: вилоятдан келганлар-чи? Гап шундаки, муҳтарам юртбошимиз қарорига биноан ташкил этилган футбол академиялар ҳар бир вилоят марказида бор. Шундай экан, вилоятлик футболчилар ўзлари истиқомат қилаётган вилоят марказидаги футбол академиясига мурожаат
қилишлари мумкин. Академияга кирган футболчилар спорт либослари, ётоқ ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади. Айтиш мумкинки, ҳар бир академия ЎФА назоратида бўлади ва академияга қабул қилинаётган ҳар бир бола ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. 


Мабодо имтиҳондан ўта олмаса, футболчи 10 кун ичида апелляция бериши мумкин. Шундан сўнг шаффофлик бўлиши учун умуман бошқа комиссия ўша болани бошқатдан синовдан ўтказади. Шунингдек, академиялар фаолияти ҳар уч ойда жиддий назорат қилиб борилади. Тошкент шаҳар футбол академиясида вақтинча директор лавозимида иш юритаётган Искандар Анаркуловнинг айтишича, имтиҳонлар жуда яхши ўтяпти. 

- "Биз энг муҳими, шаффофликка амал қиляпмиз. Имтиҳон жараёнини ҳеч кимдан бекитаётганимиз йўқ. Ота-оналар бемалол келиб ҳаммаси қандай ўтаётганига ўзлари гувоҳ бўлишяпти. Бундан ташқари, майдоннинг икки четига иккита камера қўйганмиз ва бунда имтиҳон топшираётган футболчиларнинг ҳаракати тасвирга тушириб борилади. Кимда қандай эътироз бўлса, марҳамат видеоёзув орқали кўрсатиб берамиз. Имтиҳон топшираётганлар орасида шу ерда таҳсил олиб келганлар ҳам, янгилар ҳам бор. Шуни айтишим
мумкин, ҳар бир ёш тоифасида иқтидорли футболчилар етарли", - дейди Искандар Анаркулов. 

Х.Холиқов.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика