Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  7 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

"Тўлиқ ҳурматсизлик". Неймарнинг Франциядаги янги муаммолари — мэр прокуратура билан таҳдид қилмоқда (мутолаа учун) News

"Тўлиқ ҳурматсизлик". Неймарнинг Франциядаги янги муаммолари — мэр прокуратура билан таҳдид қилмоқда (мутолаа учун)

Навбатдаги можаро.


Футболчининг қўшнилари унинг кечки базмларидан ғазабда.

Неймар навбатдаги можарога рўбаро келди. Баъзида футболчи ўз обрўсига умуман аҳамият бермайдигандек туюлади. ПСЖнинг юлдуз ҳужумчиси бу сафар қўшнилар ва шаҳар мэрининг ғазабини қўзғатди.

Неймар Буживалдаги уйни ижарага олади — бу 9 минг атрофидаги аҳолига эга Париж атрофида жойлашган ҳудуд. Бразилиялик 5 февралда 31 ёшни қарши олди ва бунинг шарафига зиёфат уюштирди. Неймар ўзгача эътибор билан ушбу санага муносабатда бўлади. У ушбу кунда машғулотларга бормайди, ўйинлар ўтказмайди ва уни кенг миқёсда нишонлайди.

Неймар бу сафар Париж барида, террасадан Франция пойтахтининг ажойиб манзараси кўринадиган жойда базм қилди. Футболчи уни тўлиқ дастурда оиласи ва яқин дўстлари билан нишонлади. Унинг меҳмонлари қаторида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси рафиқаси билан, шунингдек Фалькао (икки карра жаҳон чемпиони) сифатида кўпроқ танилган мини-футбол афсонаси Алесандро Роза Виейра ҳам бор эди. Байрам тортларидан бирига Неймарнинг сурати тасвирланган эди. Юзнинг бир ярми Бэтмен ниқоби остида яширинган эди, иккинчиси эса Жокер образси сифатида намоён этилди.



Францияда Неймарнинг табдирни 4 февраль куни кечқурун ташкиллаштирганини ёзишмоқда. ПСЖ ушбу кунда "Тулуза" (2:1)ни катта қийинчилик билан мағлуб этди, ғалаба голини эса Месси расмийлаштирди. Кўринишидан, бразилиялик 5-санада туғилган кунини уйида, кенгроқ даврада нишонлаган. Қўшнилар баланд мусиқадан шикоят қилиб, ҳатто полицияга ҳам қўнғироқ қилишган, аммо бу ёрдам бермаган.

Буживаль мэри Люк Ваттель юлдуз футболчининг вилласи ёнида яшайди. У ҳар қанақасига Неймарнинг ҳаракатига таъсир ўтказа олмаётганини таъкидалмоқда: "Бу қўшниларга бўлган тўлиқ ҳурматсизлик. Биз унга жарима ёзишимиз мумкин, аммо бундай нарсалар Неймарни фақатгина қувонтиради. Бундай маошли ўйинчи учун 135 евро жарима нимани англатади? Қачондир жиддийроқ қадамлар ташлашимиз ва бир неча бор жамоат тартибини бузиши сабаб прокуратурага мурожаат қилишимизга тўғри келади.



Полиция Неймарга мурожаат қилди, аммо у тадбир маҳаллий вақт билан 21:00да тугашига ваъда берди. Аммо, қўшнилар шовқинли ўтириш 23:00дан сўнг ҳам якунланмаганини таъкидлашмоқда. Неймар ўтган мавсум сўнггида уйида Франция чемпионатидаги ғалаба шарафига зиёфат уюштирди. Қўшнилар даҳшатга тушишди, сабаби у фақатгина эрталаб бешда якунланди.


Энди эса бир неча рақамларга мурожаат қилсак.

- Неймар ПСЖда ойига 4 миллион евро ишлайди (бонуслар ва ҳомийлик шартномалари билан 6,8 миллион евро);

- бразилиялик уй ижараси учун ойига тахминан 14-15 минг евро тўлайди;

- беш қаватли уй Париж марказидан 23 км узоқликда жойлашган, унинг нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда;

- Неймар виллани 2017 йилдан бери ижарага олади. XXI аср бошида у ерда Роналдиньо яшаган (2001 йилдан 2003 йилгача ПСЖда ўйнаган).


Маош маълумотларидан келиб чиқсак, 135 евро жарима кулгули кўринади. Буживаль мэрининг тез орада тергов органларини ишга жалб қилиши истисно эмас.

Айтганча, Неймар нафақат қўшниларини, балки ПСЖнинг айрим мухлисларини ҳам жаҳлини чиқармоқда. Фаол мухлислар ҳужумчининг француз клубидан кетиб, "Барселона"га қайтиш истагини кечира олишмайди. Улар вақти-вақти билан Неймарга нисбатан ҳақорат ёзилган баннерлар билан чиқишади. Улардан бирида ҳатто онаси ҳақида ёзиб бўлмайдиган сўзлар ҳам пайдо бўлди.



ПСЖ мухлислар гуруҳларидан бирининг етакчиси Ромен Мабиль яқинда мухлислар ҳаддан ошиб кетишганини таъкидлади. Аммо, шу билан бирга Неймарнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилигини ҳам билдирди:

— Буни тўғирлаш йўли узоқ бўлади. Ўйинчининг онаси номига ёзилган баннер сабаб жуда қўпол иш тутганлигимиз ҳақидаги фикрга қўшиламан. Албатта, унинг олдин ПСЖдан кетишни хоҳлагани бизни хафа қилди. Шаҳарнинг унинг "Барселона"дан трансферини қандай қарши олганини эсланг. Афсуски, клубда ҳам, футболчининг ўзида ҳам вазиятни тўғирлаш хоҳиши уйғонмади. Муҳокама учун очиқман. Гаплашиш ва ечим топиш мумкин эди. Аммо, биз мухлислар унинг ортидан югурмаймиз. Неймарнинг мухлисларни хуш кўрмаслиги ва бизнинг гуруҳга эътибор бермаётгани ёқимсиз.


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика