Latest news

17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  1 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  3 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  2 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4

Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди News

Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди

Ўзбек футболининг энг номдор футболчиларидан бири, мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119та учрашув ўтказган Тимур Кападзе 2017 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясайди.

“Локомотив” жамоаси сардори сифатида ўйнаб келаётган асли фарғоналик ушбу футболчи фаолиятини “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Сўнгра “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон Юнайтед” (Ж. Корея), “Шаржа” (БАА) ҳамда “Актобе” (Қозоғистон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

36 ёшли маҳорат соҳиби шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпиони (12 марта), Ўзбекистон кубоги соҳиби (9 марта), Қозоғистон чемпиони унвонларига эга чиққан. Шунингдек, миллий терма жамоамиз сафида узоқ йиллар мобайнида барқарор ўйин намойиш этган.

4 декабр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини Тимур Кападзе учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳс бўлади.

Қайд этиш жоизки, Тимур Кападзе ортда қолган мавсумда Олий Лигада 21та учрашувда майдонга тушиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика