Latest news

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  9 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  35 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари News

Суперлигадаги жамоалар сони ўзгаришини аввалдан сезган ва топган мураббий — Шипиловнинг қуръа ҳақидаги дангал фикрлари

Маълумки, кеча ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Унга кўра, аввал ваъда қилинганидек 12 жамоали тизимдаги чемпионат эмас, балки 14 жамоа қатнашувидаги икки даврали чемпионат гувоҳига айланамиз. ЎФА лицензиялаш қўмитаси қарори кўра, Про-лига жамоалари саналган "Сурхон" ва "Динамо" автоматик равишда Суперлигага чиқарилди.

Биз эса қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Сўнгги паллада чемпионат формати ва иштирокчилар сони ошиб кетгани ва бу қай даражада профессионалликка хос ёки мактаб мусобақалари каби ўтаётган турнирга ўхшайдими, деган саволга "Металлург" мураббийи қуйидаги жавобларни берди:

"Биласизми, тўғрисини айтсам, мен учун чемпионатни 14 жамоа билан бошлаш янгилик бўлмади. Бундан ҳайратда қолмадим. Чемпионат стартидан олдин Суперлигада 14 жамоа қатнашишини сезгандим. Ҳаёлимда шундай тасаввур билан янги мавсумга тайёргарлик кўргандим. Натижада мен ўйлаган нарса руй берди. Топдим. "Металлург" янги мавсумга тайёр. Қуръа доимгидек кўр дейилади. Шу боисдан ким билан қачон сафарда ёки уйда ўйнашнинг фарқи йўқ. Чемпионат аввалидаги дастлабки 5 турда барча жамоаларнинг имконияти ва ҳолати деярли тенг бўлади. Ким ўзини бироз бўлсада яхшироқ ҳис этса, тактик ва функционал тарафлама пухтароқ ёндошса, ўша жамоага  нисбатан осонроқ бўлади. Дастлабки 5 тур кўп нарсани кўрсатади", - дея кечаги қуръа жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Андрей Шипилов.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика