Latest news

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  1 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  2 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  16 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  13 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

Суперлига таассуротлари. Халқ футболни соғинибди News

Суперлига таассуротлари. Халқ футболни соғинибди

Янгича ном билан тилга олинаётган Суперлиганинг дастлабки икки тури ортда қолди. Бўлиб ўтган 12та ўйин орасида бир қатор қизиқарли баҳслар билан бирга кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлдик.

Лекин бизни кўпроқ хурсанд қилгани стадионларга яна минглаб мухлисларнинг ташриф буюраётгани бўляпти. Зеро футбол - халқ учун, футболчи мухлислар учун ўйнамаса, ким учун ўйнайди? Шу ўринда ишқибозларни ҳувиллаб қолган стадионларга қайтариш борасида ПФЛ ҳам катта кўламдаги ишларни олиб бораётганини таъкидлаб ўтмасак бўлмайди.

Бошида хавотир бор эди

ПФЛ томонидан Суперлига тақвими эълон қилингач, ўйинлар 18:00дан вақтли бошланмаслиги маълум қилинди. Бунга сабаблар етарлича эди. Яхши биласиз, аввалги йиллари айниқса, баҳор ойларида аксар беллашувлар 15:30, 16:00 каби вақтга қўйилар, бу эса иши ва ўқиши бор мухлислар учун стадионга боришга ноқулайлик туғдирарди.

Фақат “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва кўп ҳолларда “Қизилқум” стадионидаги баҳсларгина ўйингоҳдаги ёритгичлар туфайли бирмунча кеч бошланарди. Энди бўлса жамоаларнинг ўзича вақт белгилаши кетмайди. Мезбон клуб ўйин вақтини қўяётганида албатта ПФЛ ва “Спорт” телеканали билан маслаҳатлашишига тўғри келади.

Шу ўринда “Спорт” ТВ ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдирсак арзийди. Ахир турнинг барча учрашувларини тўғридан-тўғри эфирга узатишнинг ўзи бўладими. Бу жуда катта ҳажмдаги меҳнат ва чиқим талаб этишини унутмайлик. Лекин ПФЛ ва “Спорт” бир ёқадан бош чиқариб тил бириктира олдики, бунинг натижасида стадионга бормай уйда кўришни маъқул билаётган мухлислар ҳам яхши имкониятга эга бўлишди.

Қолаверса, ўйинларнинг бошланиш вақти томошабинлар учун қулай вақтга қўйилди. Битта ўйин тугаши билан иккинчиси бошланяпти. Ҳатто ўтган йил ҳам шундай бўлиши мумкинлигини тасаввур қила олмасдик, тўғрими?

Албатта, ўйинлар жонли тарзда эфирга кетади дейилганидан кейин бошида хавотир бўлди. Яъни, ҳамма телевизорда футбол кўраман деб стадионга келувчилар сони яна камайиб кетса-чи деган фикр йўқ эмасди. Аммо дастлабки иккита тур шуни кўрсатдики, халқимиз футболни анча соғиниб қолган экан.

Аслида ҳақиқий мухлис учун ўйингоҳга бориб 90 дақиқа футбол кўришга нима етсин. Ички чемпионат баҳслари бошқа давлатларда ҳам ойнаи жаҳон орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади, лекин барибир ўйин пайти стадионлар тўла бўлади. Секин-аста бизда ҳам шундай бўлаётгани кўзни қувонтиради.


Рақамлар нима дейди?

Суперлигада 1-тур учрашувлари якунига етганидан сўнг мухлислар сонига алоҳида эътибор бердик. Рақамлар шуни кўрсатяптики, дастлабки турда энг кўп томошабин “Нефтчи” - “Насаф” баҳсида қайд этилди: 19632 нафар. Ўтган йил “Нефтчи” ўз ўйинини топа олмай турнир жадвалининг қуйи ўринларида юрган пайт Фарғонадаги стадионга мингта томошабин келиши рекорд даражага чиқиб қолганди. Шундай бўлдики, баъзи учрашувларда 300-500 атрофида мухлис келди. Шундай чиройли стадионда мухлиссиз футбол “Нефтчи”нинг ўзига ҳам оғир ботганди.

Аммо ПФЛ саъй-ҳаракати билан яна одамлар футболга қайта бошлади. Бунинг учун аввало ўйин вақтининг мухлислар учун қулай соатга қўйилиши асосий сабаб бўлди. Тўғри-да, ишдан чиқиб футболга боришни қайси водийлик хоҳламайди дейсиз. Қизиғи шундаки, илк турда энг кам мухлис “Металлург” - “Навбаҳор” баҳсига ташриф буюрди: 8175 нафар. Лекин ўтган йиллар билан таққослаганда бу рақам аслида кўп кўринади. Чунки 200 мухлис қаршисида кечган олий лига ўйинларини ҳам кўрганмиз. Лекин “Металлург” бизга одам кам келибди деб хуноб бўлмаса ҳам бўлаверади, чунки Бекобод учун 8175 рақами жуда яхши кўрсаткич.


Шу ўринда Суперлиганинг дастлабки икки турида стадионларга қанча мухлис келганини яна бир бор келтириб ўтсак.

1-тур
“Нефтчи” - “Насаф” 0:0. 19632 томошабин
“Пахтакор” - “Сўғдиёна” 2:0. 15026
“Бухоро” - “Қўқон-1912” 1:0. 13495
“Қизилқум” - “Локомотив” 0:3. 13448
“Бунёдкор” - АГМК 1:1. 12475
“Металлург” - “Навбаҳор” 0:0. 8175

2-тур
“Бунёдкор” - “Пахтакор” 1:0. 20186
“Насаф” - “Бухоро” 3:1. 10386
“Сўғдиёна” - “Нефтчи” 0:0. 8512
АГМК - “Навбаҳор” 1:2. 8320
“Қизилқум” - “Қўқон-1912” 0:2. 7302
“Локомотив” - “Металлург” 1:1. 3188

Дастлабки турда жами мухлислар сони 80570ни ташкил этганди. Кейинги турда бу рақам 57894 кўриниш олди. Бу эса 22676 мухлисни йўқотдик деган маънони билдиряпти. Лекин кейинги турда мухлислар сони яна кўпайса ажаб эмас, негаки “Навбаҳор” билан “Нефтчи” ўз майдонида тўп суради.

Рақамларга эътибор берсак, иккита учрашувни ўз майдонида ўтказган “Қизилқум”да пасайиш борлигини кўрамиз. Жамоа илк турда “Локомотив”ни қабул қилганида 13 мингдан зиёд мухлис келганди. Аммо ютқазиб қўйгани учун бўлса керак, навбатдаги турда ишқибозлар сони деярли икки бараварга тушиб кетди. 3-турда “Қизилқум” яна ўз майдонида ўйнайди. Навоийда “Насаф” меҳмон бўлишини ҳисобга олсак, мухлислар сони ортса ажаб эмас.


ПФЛдан ўта жиддий талаблар

Эсингизда бўлса, ўтган йилнинг сентябрь ойида Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти (у пайт Ўзбекистон футбол федерацияси деб юритиларди - муаллиф.) этиб тайинланганида энг кўп такрорлаган гапи аввало мухлисларни стадионга қайтаришни ўйлашимиз керак бўлганди. Аҳмаджонов ташкилот раҳбари этиб тайинлангач, ЎФФнинг барча бўлимларида ходимлар алмашинуви юз берди.

Ички чемпионатимизнинг тамал тоши ҳисобланган ПФЛда ҳам раҳбарият ўзгарди. Кўп ўтмай Омон Ғофуров ПФЛ бош директори этиб тайинланди. Кейинчалик Умид Аҳмаджонов ПФЛнинг янги бош директори айнан мухлисларни стадионга қайтариш бўйича алоҳида топшириқ бергани аниқ.

Шу ўринда савол туғилиши мумкин, ишқибозларнинг футболга боришида ПФЛнинг нима алоқаси бор, ким футболни ёқтирса ўзи индамай кетаверади-да деб. Тўғри, ҳақиқий футбол жонкуярига ортиқча эслатма шарт эмас, лекин бугунги кунда ўйинларни реклама қилиш, анонс тайёрлаш, мухлисларни стадионга жалб этувчи промо-роликлар тайёрлаш замон талаби бўлиб қолди.

Қолаверса, бугунги кунда ҳамма ҳам кетдик, футбол бор деган билан ишини йиғиштириб стадионга ошиқадиган аҳволда эмас. Одамларга бугун ўйин бўлади дейишнинг ўзи камлик қиляпти. Эндиликда уларни янада қизиқтирмаса бўлмай қолди. Фақатгина миллий терма жамоа ўйнасагина бундан мустасно, чунки бош жамоамиз ўйини ортиқча рекламага муҳтож эмас.

Янги тузилган ПФЛ ўйингоҳларга мухлисларни қайтариш борасида алоҳида чора-тадбирларни ишлаб чиқа бошлади. Олдин клублар қанча одам келса бизга фарқи йўқ, камми-кўпми муҳими ўз ўйинимизни ўйнаб ютсак бўлгани қабилида иш тутарди. Энди бўлса вазият ўзгаряпти. Буёғига керак бўлса кам ишқибоз келгани учун мезбон жамоа айбдор бўлиб қолади. Негаки ПФЛ томонидан клублар олдига бўш трибуна қаршисида ўйнамаслик шарти қўйилган. Тўғри-да, жонли эфир кетаётган бир пайтда камера қаршисида томошабин бўлмаса телевизор орқали бу ҳолат нақадар аянчли кўринади.


Кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар

Ана энди ПФЛ томонидан клублар олдига қўйилаётган талаблар борасида тўхталамиз. ПФЛ фикрича, футбол - бу ўйинми, демак стадионга мухлис келиши шарт. Зеро, бўм-бўш трибунадаги футбол ҳеч кимга қизиқ эмас. Оддий мухлисга стадионга бориб маза қилиб футбол кўриши учун нима керак?

Биринчи навбатда ўйин қизиқ ўтиши лозим. Бу энди кўпроқ мураббий ва футболчилар зиммасидаги вазифа ҳисобланади. Мураббий жамоани қанчалик тайёрлай билса, футболчилар қанча кўп ҳакат қилса, ўйин шунча қизиқ бўлади. Иккинчидан, вақт масаласи. Бу муаммо ечилди ҳисоб, чунки ўйинлар ҳамма учун қулай соатга қўйиляпти. Учинчидан эса барчамизга керак бўлган ўтиришга қулай ўриндиқлар, егулик сотиб олиш имконияти, зарур пайтда ҳожатга чиқиш ҳолатлари ва ҳоказо. Булар ҳам жой-жойида бўлиши керак, негаки ҳар томонлама шароит қанча яхшиланса, одамлар келиши шунча кўпаяди.

Секин-аста деярли барча стадионларга кираверишда спорт дўконлари, озиқ-овқат столлари ташкил қилиняпти. Албатта, ҳаммамиз тирик жонмиз, нимадир ичгимиз-егимиз келади. Ахир стадионга боргач фақат футбол кўриб қайтмаймиз-ку. Бу энди аввало клубларга тааллуқли масалалар. Ўз майдонида ўтадиган беллашувга қанча кўп мухлис келса, бу ўша клубнинг обрўси. Одам келяптими, демак жамоани ҳурмат қилгани, футболни яхши кўргани учун келади. Йўқса кечки 20:00дан кейин стадионга бориш кимга зарил. Ундан кўра уйда маза қилиб ёнбошлаб телевизорда кўраман демайдими.


ПФЛ мухлислар футбол кўриш учун стадионга келсин деган мақсадда клублар олдига бир қатор мажбуриятларни қўймоқда. Масалан, тур учрашувлари олдидан реклама роликлари тайёрлаш ҳамда маҳаллий телевидение орқали, шунингдек ОАВ нашрлари, интернет тармоқларида то ўйин кунигача узлуксиз бериб бориш, шаҳарнинг марказий кўчаларида футболга чорловчи суратли баннерлар илиш, турли афиша, буклетлар тайёрлаш ва уларнинг одам гавжум бўладиган жойларда тарқатиш, ўйин олдидан таниқли санъаткорлар ижросида турли кўнгилочар концерт дастурлари ташкил этиш, чипталарни фақат стадион кассаларида эмас, балки бозор, мактаб, коллеж, олий таълим муассасалари, шунингдек бекат ва катта супермаркетлар олдида сотилишини таъминлаш, танаффус вақтида лотерея ўйинларини ташкил этиш, алоҳида трибунада оилавий сектор ажратиш, хуллас мухлис стадионга келиши учун нимаики зарур бўлса, барчасини ҳал этиш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилди.

Бу каби масалалар ичига ўйингоҳга келган аксар ишқибозларни бепул тўплар, жамоа шарфлари, байроқлар, клуб атрибутикалари билан таъминлаш ҳам ўрин олган. Фараз қилинг, стадионга бориб ҳам футбол кўрасиз, ҳам ўйиндан сўнг битта тўп ёки шарф билан қайтасиз. “Бунёдкор” АГМКга қарши мавсумнинг очилиш учрашувида мана шундай тадбирни амалга оширди ва бунинг учун клуб ходимларига раҳмат айтса арзийди.

Биз хоҳлардикки, одамларни стадионга қайтариш учун барча жойларда жиддий иш олиб борилса, бунинг учун фан-клублар зиммасига ҳам катта масъулият юкланади. Чунки клубларнинг шундоқ ҳам иши кўп, бу ўринда фан-клубларнинг енг шимариб ишлашига тўғри келади. Зеро, мухлислар яна ўзимизнинг қадрдон стадионларга қайтаётган бир пайтда шунча қилинаётган саъй-ҳаракат пучга чиқишини ҳеч ким хоҳламайди.

Х.Холиқов.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика