Latest news

10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8

Суперлига клублари маркетинг ва матбуот хизмати ҳодимлари учун семинар ўтказилди News

Суперлига клублари маркетинг ва матбуот хизмати ҳодимлари учун семинар ўтказилди

Жорий йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон миллий чемпионати бутунлай ўзгача тартибда ўтказилмоқда. Тарихда илк марта чемпионатимиз титул ҳомийга эга бўлди.

Қолаверса, Суперлига учрашувлари олдинги мавсумлар билан солиштирганда ташкилий жиҳатдан анча юқори даражада ўтказилмоқда, ўйинлар телевидение орқали кенг кўламда эфирга узатилмоқда.

Ўз ривожланиш тарихида янги босқични бошлаб олган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янада янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Хусусан, лига ва клубларнинг ҳомийлар билан яқиндан ишлаши ва ўйинларнинг имкон қадар кенгроқ ёритилишини таъминлаш мақсадида бугун ЎФА биносида Суперлига клублари маркетинг ҳамда матбуот хизмати бўлими ҳодимлари учун семинар ташкил этилди. Унда клубларнинг реклама ҳамда маркетинг соҳасида иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкорлар билан шартномалар имзолаш орқали ўз ҳаражатларини қоплаш, даромад олиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, интернетда MYCUJOOTV платформасида Суперлига учрашувларини трансляция қилишда қандай жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги тушунтирилди.  

Қолаверса, Суперлига ўйинларининг матбуот томонидан ёритилишида замонавий ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика