Latest news

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  0 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  4 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  11 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  17 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Япония жўнаб кетишди News

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари Япония жўнаб кетишди

5 март куни мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга жўнаб кетишди.

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказиб, икки мамлакат Футбол Ассоцияциялари ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилганди.

Ушбу келишув асосида ЎФА ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки давлат футболи мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасидаги ишларни йўлга қўйиш кўзда тутилганди.

Меморандумга жавобан шу йилнинг 8-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилди. Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишди.


Шу йилнинг 5 март куни мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга жўнаб кетишди.

Мақсад, юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзолари 7 март куни Жей-Лига учрашувларидан бирини томоша қилишади, 8 март куни эса япониялик малакали мутахассислар семминарларида иштирок этишади. Шунингдек, Япония U-14, U-15 ва U-18 терма жамоалари машғулотларини кузатиб, 10 мартда семинарда қатнашишади ҳамда Жей-Лига ўйинлари учрашувларини томоша қилишади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика