Latest news

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  0 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

Суперлига 8 июлдан давом эттирилади. 16 ва 14-турнинг вақтлари аниқ News

Суперлига 8 июлдан давом эттирилади. 16 ва 14-турнинг вақтлари аниқ

Профессионал футбол лигаси “Спорт” телеканали билан келишган ҳолда Суперлиганинг 16-тури вақтлари ҳамда 14-тур беллашувларининг санаси ҳамда вақтларига ойдинлик киритиб олди.

Қайд этиш керак, 14-тур Ўзбекистон термасининг Уругвайга қарши ўйини сабаб қолдирилганди.

16-тур беллашувлари аввалдан белгилаб қўйилганидек, 8—9 июль кунлари бўлиб ўтади. Бунда об-ҳавонинг иссиқлигидан келиб чиқиб, ўйинларнинг 19:00 дан эрта бошланмаслигига эътибор қаратилган.

8 июль, якшанба

19:00  “Пахтакор” — “Бухоро” (live)
20:00  АГМК — “Нефтчи” (ёзиб олиб)
21:00  “Насаф” — “Навбаҳор” (live)
 
9 июль, душанба

19:00  “Қўқон-1912” — “Локомотив” (live)
20:00  “Сўғдиёна” — “Металлург” (ёзиб олиб)
21:00  “Бунёдкор” — “Қизилқум” (live)

Ўзбекистон Кубоги форматига кичик ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилинганди. Режага кўра, чорак финал ўйинлари 12—13 июль кунлари ўтказилиши керак эди. Энди эса кубок баҳслари кузга қолдирилган:
 
1/4 финал — 17—18 сентябрь
1/2 финал — 27 сентябрь
Финал — 28 октябрь

1/4 финалга қуръа ташлаш маросими 9 июль куни бўлиб ўтади ва у “Спорт” телеканалида жонли кўрсатилади. Режага кўра, қуръа маросимига “Миллий стадион” мезбонлик қилади. Маросим “Бунёдкор” — “Қизилқум” ўйини танаффусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини сабаб қолиб кетган 14-тур эса эндиликда 12—13 июль кунлари бўлиб ўтади (кубокнинг чорак финал учун режалаштирилган санасида).

12 июль, пайшанба
19:00  “Сўғдиёна” — “Бухоро” (live)
20:00  “Бунёдкор” — “Нефтчи” (ёзиб олиб)
21:00  АГМК — “Пахтакор” (live)
 
13 июль, жума
19:00  “Локомотив” — “Навбаҳор” (live)
20:00  “Қўқон—1912” — “Металлург” (ёзиб олиб)
21:00  “Насаф — Қизилқум” (live)

22-тургача бўлган ўйинлар тақвими эса тез орада маълум қилинади. Бунда Профессионал футбол лигаси ЎФА ҳамда МОҚ раҳбариятининг Осиё Ўйинлари бўйича талабидан келиб чиқиб, ўйинлар саналарига ўзгартириш киритади.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика