Latest news

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  7 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  1 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай? News

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай?

Бугун суперлига 4-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Айни дам икки жамоа ҳам турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Иккала жамоа учун ҳам бугунги учрашувдаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур. “Қизилқум” жиззахликлардан бор йўғи 1 очкога ортда бормоқда. “Сўғдиёна” ўтган учта турнинг иккитасида мағлубиятга учраган ва “Нефтчи” билан бўлган учрашувда нурсиз дуранг қайд этиб 1 очко билан чекланди. Бугун “Сўғдиёна” ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини синовдан ўтказади. Ушбу баҳсда жиззахликлар ғалаба қозона оладими, буни учрашув якунланганидан сўнг билиб оламиз. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 3та турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бундан аввалги турда навоийликлар ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасига мағлуб бўлди. “Қизилқум” жамоаси бугун ғалаба қозона олмаса, жамоанинг аҳволи бироз оғирлашади. Энди иккала жамоанинг ўтказган ўзаро ўйинлари билан таништириб ўтаман.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2000 йил


1 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил

18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

1 октябрь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:0

2002 йил

22 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:2

10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил

3 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил

12 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:0

11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил

13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

29 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2008 йил

10 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

19 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:1

2011 йил

19 март. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

17 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 2:1.

2014 йил

21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

7 ноябрь. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:0.

2015 йил

14 март. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 4:1

2 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 4:1

2016 йил

1 июль. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:1

22 ноябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 3:1

2017 йил

15 апрель. “Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:1

16 сентябрь. “Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:1



“Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро 28 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 7та учрашувда жиззахликлар ғалаба қозонган бўлса, 14та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 6 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсда иккала жамоа ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқиши аниқ. Шунинг учун ҳам жамоаларга бугунги ўйин қийин кечиши аниқ. Биз иккала жамоанинг бугунги ўйиндан олдин имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз. “Сўғдиёна” суперлига баҳсларининг учта ўйинида рақиблар дарвозасини умуман ишғол қилмаган. Ўз дарвозасидан эса 5та тўп олиб чиққан. “Қизилқум” жамоаси эса ўтган 3та турда рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилган ва 7 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг.

30/40/30


СУПЕРЛИГА-2018 ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика