Latest news

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

Суперлига: 30-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига: 30-тур лауреатлари аниқланди

9-10 ноябрь кунлари Суперлига 30-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Биз эса анъанамизга мувофиқ турнинг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:0

Суперлига 30-тури доирасида марказий ўйин Наманганда ўтказилди. "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашув қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтди.

Ҳар икки жамоа ҳам чемпионат бронза медаллари учун кураш олиб бораётгани сабаб ўйин ҳам кескин тус олди. Баҳс тақдири 64-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов томонидан пенальтидан киритилган гол ҳал қилди. Бир сўз билан айтганда, бу учрашув ҳар томонлама тур ўйинига мос тарзда ўтди.


Тур мухлислари - Наманганда

Турнинг марказий учрашувида мухлислар ҳам фаол бўлишди. Намангандаги ўйинни бевосита стадиондан кўриш учун 12050 нафар мухлис ташриф буюрди. "Лочинлар"нинг ишқибозлари ҳар доимгидек ўз севимлиларини 90 дақиқа давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди


Тур ҳаками - Равшан Эрматов

9-ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида катта футбол байрами бўлиб ўтди. АГМК жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани шарафига халқ ва меҳмонлар учун ош дамланди, катта шоу концерт дастури ўтказилди. Шунингдек, кубок соҳиби бўлган АГМК аъзоларига автомобиллар топширилди. Ўша куни ташкиллаштирилган ўйинда эса "Қўқон-1912" жамоаси олмалиқликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов аъло даражада бошқариб борди. Машхур ҳакамимиз ҳатоларга йўл қўймади ва баҳснинг аъло даражада ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Афсуски, бу турда ҳеч бир клуб матбуот хизматини алоҳида ажратиб кўрсата олмаймиз. Расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда бирдек фаол бўлган матбуот хизмати учрамаганлиги сабаб бу сафар ушбу номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур иқтибоси: "Айни пайтда ихтиёримизда 12 футболчи бор"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар икки жамоа вакилларининг бугун намойиш этган ўйинлари менга ёқди. “Бунёдкор”  ўйин жиҳатидан энг кучли клублардан бири ва шундай жамоага қарши тўп суриш анча қизиқарли бўлди.

Биз “Бунёдкор”да муаммолар борлигини биламиз ва шундай жамоа келаси мавсумда чемпионатда ўйнамаса, афсусланарли ҳолат бўлади.

Албатта ҳали жамоада олиб бориладиган ишлар бор. Лекин айни пайтда ихтиёримизда 12 нафар футболчи бор ва ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, ўйин намойиш этишга интиляпмиз. Шогирдларимнинг машғулотлар жараёнидан ва иштиёқларидан хурсандман. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун энди кейинги ўйинларда  1 та эмас, 2-3 та гол уришга ҳаракат қиламиз".


Тур голи - Музаффар Музаффаров

АГМК ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаровнинг "Қўқон-1912" дарвозасига йўллаган зарбаси турнинг энг чиройли голи бўлди.

Олмалиқда ўтган учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ чамаси 23 метрлар масофадан йўлланган кучли ва аниқ зарба олдида қўқонликлар кипери Ўткир Юсупов ожиз қолди.


Тур дарвозабони - Акбар Тўраев

Турнинг марказий учрашувида баҳс тақдирини пенальтидан урилган биргина гол ҳал қилганидан хабарингиз бор. Ана шу беллашувда наманганликлар 3 очко олишида дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Ўзининг собиқ жамоасига қарши яхши ҳаракат қилган Акбар ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди.


Тур мураббийи - Сергей Лушан

Фарғонада ўтган 6 очколик беллашувда "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни мағлуб эта олди. Бу ғалаба фарғоналикларни расман Про-лигага тушиб кетишини таъминлаган бўлса, жиззахликларнинг камида охирги ўринни олмасликларини кафолатлади. Шу сабаб Сергей Лушанни тер мураббийи деб топдик.


Тур футболчиси - Артур Геворкян

Навоийда "Қизилқум" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди. Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги навоийликлар ўз тарихларида биринчи бор қаршиликларни мағлуб этишни уддалашди. Ана шу беллашувда "Қизилқум" таркибида Артур Геворкян энг фаол ўйинчи бўлди ва жамоасининг иккинчи голини киритди. Шу сабаб Геворкянни тур футболчиси деб эътироф этдик.


Тур рамзий терма жамоаси (3-4-3):

Дарвозабон: Акбар Тўраев ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар: Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Игорь Голбан ("Навбаҳор")
Ярим ҳимоячилар: Никола Милинкович ("Сўғдиёна"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912")
Ҳужумчилар: Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Артур Геворкян ("Қизилқум"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика