Сколари Бренога фаолиятини тиклашга имкон бериш керак деб ҳисоблайди
06 aug 2013 17:04
News

Сколари Бренога фаолиятини тиклашга имкон бериш керак деб ҳисоблайди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Сколари "Бавария" собиқ ҳимоячиси Бренога яна бир имкон бериб, профессионал фаолиятини давом эттиришига шароит яратиб бериш керак деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўз уйини ёқиб юборгани учун булгиланган жазо муддатини ўтамоқда. Суд томонидан унга 3 йилу 9 ойлик қамоқ жазоси тайинланган.
"Мен Брено масаласини яна бир бор кўриб чиқишларини ва у яна бир имконият берилишига муносиб ёки йўқлигини муҳокама қилишларини истардим. Баъзан хатолар қиламиз. Белгиланган жазони тўлиқ ўтаганда эса вақт шафқатсизларча ўтиб кетаверади. Уни қайтариб бўлмайди. Сўнгра биз ўз ишимизга қайтишга имкон тополмаймиз. Бизнинг илтимосимизни керакли муассасалар эътиборга олишларини жуда хоҳлардим", деди Сколари.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments