Latest news

07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  0 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  146 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2

Шохназар Норбеков: “Металлург” билан икки йиллик шартнома туздим” News

Шохназар Норбеков: “Металлург” билан икки йиллик шартнома туздим”

“Қўқон-1912” футболчиси Шохназар Норбеков қишки трансфер ойнасида “Металлург” клуби билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Ўтган мавсум “Қўқон-1912” таркибида сермаҳсуллик кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган Шохназар Норбеков бу йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Аниқроғи иқтидорли ҳужумчи олти йилдан сўнг яна “Металлург” жамоасига қайтди. Катта футболга айнан Бекобод футбол  клуби орқали кириб келган Норбеков бугун қадрдон жамоаси билан расман шартнома имзолади. Шу муносабат билан Шохназарни суҳбатга чорладик.

Бугун “Металлург” билан икки йиллик шартнома имзоладим. Клуб раҳбарияти билан муносабатларимиз илиқ эди. Биласиз катта футболга айнан Бекобод жамоаси орқали кириб келганман. Бу йил насиб экан яна қадрдон жамоамга қайтишга қарор қилдим.

“Қўқон-1912” билан тузган шартномам якунига етганди. Лекин шунга қарамай жамоада қолишни ўйлагандим. Чунки ҳадеб жамоани алмаштиравериш ўзимга ҳам ёқмайди. “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов оиламиз дўсти эканлиги сабабли,айнан у киши жамоага қайтишимни жуда хоҳлади. Оиламдагилар ҳам Бекободга қайтиб, уйга яқинроқ жойда ўйнашимни истади. Биласиз ҳаммамиз учун оила биринчи ўринда туради. Шу боис бемалол айта оламанки, жамоамни ўзгартиришда моддий жиҳатлар асосий ўринга чиқмади. 

“Қўқон-1912”да мени ҳамма нарса қониқтираётганди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга чуқур миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз аҳил бир оилага айланганди. Клуб раҳбариятидан тортиб, оддий ишчи ходимларигача барчалари билан илиқ муносабатда бўлганмиз. БУ жамоанинг кейинги ишларига омад тилайман.

“Металлург”да охирги марта 2015 йили ўйнагандим. Албатта ҳозирги жамоадаги шароитлар билан олдингисини таққослаб бўлмайди. Фарқ катта. Бекободда замонавий тарзда академия қуриб фойдаланишга топиширилди. Жамоа учун қароргоҳ. Бу борада Европадан андоза олинганини кўриш мумкин. Фақат футбол ўйнаш керак холос. 

“Металлург” бу йилги трансфер ойнасида яхши харидларни амалга оширмоқда. Демак жамоанинг нияти жиддий. Яхшигина маблағ сарф этилгандан кейин, табиийки медаллар учун курашиш ҳам керак деб ўйлайман. 

Ўтган йили жамоани қабул қилиб олган испаниялик мураббий ёнига яна бир ҳамюртини чақирган. Жисмоний тайёргарлик бўйича айнан у бизга ҳозирдан кўрсатмаларни бермоқда. Телеграм ижтимоий тармоғида клубнинг ички гуруҳи мавжуд. Айнан ўша ерда мураббий ҳозирча футболчиларга топшириқлар бериб бормоқда. Тил бўйича жиддий тушунмовчиликлар йўқ. Биз футболчилар учун ҳам испаниялик мураббий билан ишлаш қизиқ ва фойдали туюлмоқда. Сабаби бўш вақтларимизда инглиз тилини ўрганиш учун харакат қиляпмиз. Мураббийлар штабига ўзбекистонлик мутахассислар ҳам қўшиладиган бўлмоқда. Фақат уларнинг номлари тез кунларда расман эълон қилинса керак. 

“Металлург” янги мавсумга тайёргарлик босқичининг биринчи қисмини 11 январ кунидан Бекободда бошлайди. Унгача ҳар бир футболчи якка тартиб берилган кўрсатмалар асосида шуғулланиб туради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика