Latest news

00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  29 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  125 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1

Шота Арвеладзе янги мавсумдан олдин "Пахтакор"га қандай футболчилар олиб келинишини айтди News

Шота Арвеладзе янги мавсумдан олдин "Пахтакор"га қандай футболчилар олиб келинишини айтди

"Пахтакор" - "Сурхон" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

Ўйлашимча учрашув биз учун яхши ўтди. Ўйинни назорат қилдик. Ҳар уч кунда майдонга тушаётган футболчилар ғалаба қозонишди ва мавсумдаги 105-голимизни уришди. Рақибнинг ўз вазифаси бор эди, улар кучли учликка киришга ҳаракат қилишмоқда. Биз эса чемпионликка эришиб бўлдик, аммо майдонга тушиб чироли футбол кўрсатишимиз керак. Яхши кун ва яхши ғалаба бўлди.

- Мавсум деярли тугади, "Пахтакор"нинг энг яхши футболчиси ким бўлди сизнингча?

- Битта футболчини алоҳида кўрсатиш қийин. Сабаби бутун мавсум давомида кўплаб футболчилар яхши ўйнашмоқда. Масалан, Машарипов бу йил 40та голли пас берди. Кимдир эса шунча гол урди. Футболда пас берган ўйинчи жуда муҳим ҳисобланади.

- Тақвим ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғриси ҳаммаси яхши кетаётганида тақвимга эътибор ҳам бермас экансан. Тўғриси бу ерга келиб илк бор "кўзгули" тақвимга гувоҳи бўлдим.

- Янги мавсумдан олдин қайси чизиқни кучайтирмоқчисиз?

- Ҳар бир чизиқда яхши футболчилар бўлишини хоҳлайман. Янги мавсумдан олдин бу таркибдаги футболчиларга рақобат туғдира оладиган ўйинчиларни олиб келмоқчимиз.

- Игорь Сергеев бу мавсум жуда сермҳсул ўйнамоқда...

- Агар ёдингизда бўлмаса 2017 йил иккинчи даврада 14та ўйинда 11та гол урганди ва чет элга кетганди. Игорь гол уришни билади, унда қийин даврлар бўлди, мухлислар уни қўллаб-қувватлашди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика