Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Шота Арвеладзе: "Бугун Жиззахдаги ўйинга қараганда 16,5 дақиқа кўпроқ футбол ўйнадик" News

Шота Арвеладзе: "Бугун Жиззахдаги ўйинга қараганда 16,5 дақиқа кўпроқ футбол ўйнадик"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

"Биринчи навбатда стадион ходимларига катта раҳмат айтмоқчиман. Карантин вақтида ҳам ходимлар стадион майсасини идеал тарзда парваришлашди. Агар майдонда кўп вақт футбол ўйналмаса майса ўз-ўзидан яхши бўлади деган фикр хато.

Жиззахдаги ўйин билан таққослаганда бугун 16,5 дақиқа кўпроқ футбол ўйнадик. Бу "Бунёдкор" футбол ўйнашни хуш кўрадиган жамоа эканлигини англатади. Жиззахда 98 дақиқадан 40 дақиқаси тоза ўйин вақти бўлганди. Бугун эса бу нарса 56,5 дақиқага тенг бўлди. Ёмон ўйнайсанми ёки яхши ўйнайсанми футбол ўйнашга ҳаракат қилиш керак.

Дерби, мағлубиятдан кейин жуда муҳим ўйин эди. Илк дақиқада гол урдик, 1:0 ҳисоби вақтида Суюнов бизни қутқарди, умуман олганда раҳмат айта оламан. Олдинги мағлубиятдан кейин яхши ўйнадик.

Дердийок ва Сергеев? Катта танаффусдан кейин йигитлар яна бошидан жисмоний ва руҳий формага кириб боришмоқда. Игорь Сергеев доим ажойиб даражада ўйнайди, у майдонга тушишга лойиқ эканлигини машғулотларда ҳам исботлайди. Бугунги кунда таркибда ротатция амалга ошириш имкониятига эгамиз.

Машарипов ва "Трабзонспор"? Мен миш-мишлар ҳақида фикр билдирмайман. Расман бизда ҳеч нима йўқ", - дейди Шота Арвеладзе.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика