Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Шерзод Сатторов: “Зоминда майдон ўйин савиясига таъсир ўтказди” News

Шерзод Сатторов: “Зоминда майдон ўйин савиясига таъсир ўтказди”

Хабарингиз бор, кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Б” гуруҳи пешқадами Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси сафарда “Зомин” билан куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ғиждувонликлар устози Шерзод Сатторов сайтимизга қисқача интервью берди.

- Ўйин қизиқарли кечди. Албатта Зоминга ғалаба қозониш мақсадида келгандик. Бироқ майдоннинг холати талаб даражасида эмасди. Жамоамизнинг ўйини қисқа паслар орқали ташкил этилади. “Зомин”нинг майдони эса бунга йўл қўймади. Шу боис бўлса керак, ҳамма жамоа бу стадионга келгач, қийналади. Бир сўз билан айтганда майдоннинг холати ўйин савиясига таъсир ўтказди.

- Шогирдларимнинг кўрсатган ўйинидан кўнглим тўлди. Улардан бундан ортиғини кутиш қийин эди.

- Раҳбарият томонидан жамоамиз олдига биринчи ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган. Шу мақсад йўлида астойдил ишлаяпмиз.

- Илгари жамоада бир ўзим ишлаганман. Бу йилдан бошлаб эса Фарруҳ Ҳамроев ҳам яқиндан ёрдам бермоқда. Таниқли мутахассис Усмон Тошев ҳам маслаҳатчи сифатида бизга ёрдам бермоқда. У киши асосан уй ўйинларимизга келиб туради.

- ПРО-Лигада иштирок этишимиз сўнгги лаҳзаларда ҳал бўлди. Шу боис таркибни ўзимиз истаганчалик шакллантира олмадик. Асосан ўтган йили вилоят иккинчи лигасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчилар билан иштирок этмоқдамиз. Четдан биргина дарвозабон Искандар Мўминовни таклиф этганмиз холос. Ёзги трансфер ойнасида таркибдаги соғлом рақобатни янада кучайтиришга харакат қиламиз.

- Бу йил раҳбарият томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Шароитлар имкон қадар яратиб берилмоқда. Базада футболчилар учун қулайликлар мавжуд. Ҳозирча нолийдиган холат йўқ. Фақат ишлаш керак – дейди Шерзод Сатторов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика