Latest news

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди News

Саудия Арабистонининг 6 нафар футболчиси жазоланди, "Ал Насср" дарвозабони 5 ойга четлатилди

Шунингдек, яна бир неча футболчига молиявий жазо қўлланилган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси "Ал Насср" дарвозабони Наваф Ал Ақидини Осиё кубоги арафасида терма жамоадан четлатилишидан аввалги воқеалар туфайли беш ойга дисквалификация қилди ва 300 минг Саудия реали миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ал Ақиди терма жамоа сафида асосий таркибда ўйнаши лозимлигини маълум қилган ва Манчини томонидан терма жамоа сафидан четлатилганди. Шунингдек, унинг WhatsApp иловаси орқали жамоа маъмурларини ҳақорат қилгани исботланди.

Шунингдек, Салмон Фараж терма жамоанинг 2023 йилнинг октябрида Португалиядаги йиғинида қатнашишни хоҳламагани учун 100 минг риал (27 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Султон Ғаннам Манчинидан Осиё кубогидан олдинги йиғинда иштирок этмасликка рухсат сўрагани учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жаримага тортилди.

Муҳаммад Маран, Холид Ғаннам ва Али Ҳазози Осиё кубоги учун якуний руйхатдан жой олмагач, терма жамоа йиғинини тарк этганликлари учун 200 минг риал (54 минг АҚШ доллари) жарима ва 1 ой дисквалификация қилинди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика