Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Сардор Рашидов: "Араб кўрфаз кубоги қизғин тарзда ўтмоқда" News

Сардор Рашидов: "Араб кўрфаз кубоги қизғин тарзда ўтмоқда"

Куни кеча Араб давлатлари ўртасида Кўрфаз кубоги гуруҳ босқичи навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепадиган "Ал жазира" сафарда "Ал Наср" меҳмони бўлди ва рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувда Сардор Рашидов ўз ҳисобига гол+пас ёздириб қўйди. Ушбу баҳсдан сўнг Рашидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Араб Кўрфаз кубоги жуда ҳам қизғин тарзда ўтмоқда. Олдимизга ушбу мусобақада ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган. Шунинг учун ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Ички чемпионат баҳслари ҳам анча қизиқарли ўтмоқда. Жамоалар бир қатор юлдуз футболчиларни ўз сафига қўшиб олгани бунга яққол мисол. "Ал Жаиш" таркибида тўп тепеганимда кўп гол урар эдим. 

"Ал Жазира"да эса кам гол уряпман. Ўзимни шахсий муаммоларим бор эди. Буни барчага ошкор қилишим шарт эмас деб ўйлайман. Айни дамда барча муаммоларим ўз ечимини топмоқда. Секин-аста ўзимга кела бошлаяпман. Бор кучим билан ҳаракат қилиб терма жамоадаги ўйинимни ҳам кучайтириб миллий терма жамоамизга ғалаба келтиришга ҳаракат қиламан", - дейди Сардор Рашидов 


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика