Latest news

11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  0 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  5 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4

Санжар Шоаҳмедов: “Уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди” News

Санжар Шоаҳмедов: “Уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди”

“Қизилқум”га қарши 13–турдан ўрин олган қолдирилган учрашувда Тошкентнинг “Локомотив” клуби рақиблари устидан (2:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “Локомотив” жамоаси ярим ҳимолячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Биринчи даврани биринчи поғона билан якунлаш учун кечаги учрашувдаги уч очко биз учун сув ва ҳаводек зарур эди. “Машъал” билан бўлган учрашувдан сўнг барчамиз тушкун ҳолатга тушиб қолган эдик. Шундан сўнг футболчилар билан йиғилишиб “Қизилқум” устидан ғалаба қозонамиз деб бир – биримизни қўллаб – қувватлагандик. Якунда 3 очкони қўлга киритдик.

“Қизилқум” клуби жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. Қийин учрашув бўлишини билиб рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонда ҳаракат қилдик. Баҳс жуда ҳам қизиқарли бўлди. Мухлислар ҳам учрашувдан завқ олишди. Тезкор гол урганимиз йигитларни рухлантириб юборгандир. Иккинчи бўлимда уларда ҳам бизда ҳам яхши вазиятлар юзага келди.

Иккинчи давранинг илк турида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қиламиз. Ҳар бир учрашувда майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушамиз. ОЧЛдами ёки ички чемпионатимиз бўладими ёки бўлмасам кубок баҳслари бўладими ортимизга йўл йўқ. Олдимизга вазифа шунақа қўйилган. “Машъал”га қарши учрашувда мағлуб бўлдик. Расмий учрашувларнинг 35тасида ғалаба қозонган бўлсак ўртоқлик учрашувларининг 10тасида бизнинг қўлимиз баланд келган. Умумий ҳисобласак 45та ғалабали сериямизга чек қўйилди. Бу ёмон натижа эмас. Иккинчи даврада мустаҳкам бўлиб олиб чемпионлик қўлга киритиш мақсадимиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика