Сакки: "Ювентус"га қарши баҳсда "Милан" Роналдуни ўйиндан узиб қўйиши керак"
10 nov 2018 16:58
News
Сакки: "Ювентус"га қарши баҳсда "Милан" Роналдуни ўйиндан узиб қўйиши керак"
"Милан" собиқ устози Арриго Сакки А Сериянинг 12-турида "россонерлар" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги ўтказиладиган баҳсда мезбонлар ғалаба қозониши учун нима қилиш кераклигини айтди.
"Жароҳатлар туфайли "Милан" қийин аҳволда, аммоа жамоа "Ювентус"га қарши баҳсда қўрқувни кўрсатмаслиги лозим. "Милан" илк дақиқалардан ҳужумга ўтади деб ўйламайман, аммо учрашувни тўлиқ ҳимояда ўтказиш фикрига қаршиман. Баланс керак.
Гаттузо - феномен. У "Милан"га жамоавий рухни қайтарди. Унинг жамоаси позитив ўйин кўрсатмоқда. Бироз тезлик ва прессинг етишмаяпти. Гаттузо футболчиларга "Милан" сафида ўйнаш нима эканлигини тушунтириб қўйди.
Роналдуни бутун жамоа билан қўриқлаш керак. Мен бошқарган "Милан" Марадонаси бор "Наполи" билан ўйнаганда, жамоага Диегони тўпсиз қолдириш кераклигини айтдим. Ижобий натижага эришишнинг ягона йўли - прессинг. Роналдунинг ўйиндан узиб қўйиш керак" - дейди Сакки.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments