Latest news

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  4 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  4 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  16 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Рўзиқул Бердиев: “Асосийси жамоа ютуғи, ой лауреати бўлиш эса албатта ёқимли” News

Рўзиқул Бердиев: “Асосийси жамоа ютуғи, ой лауреати бўлиш эса албатта ёқимли”

Ҳар ой журналистлар ўртасида ўтказилиб келинадиган, ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси сўровида олий лига клубларида фаолият юритаётганлар орасида бу сафар ҳам “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев бошқаларни ортда қолдирди.
Август ойининг энг яхши футболчиси ҳам айнан ушбу жамоа сардори бўлгани, “Насаф”нинг ўтган ойда ижобий натижалар қайд этгани билан боғлаш мумкин.

Кетма-кет тўрт маротаба олий лига мураббийлар орасида ойнинг энг яхши мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиев бугун championat.asia сайтига махсус интервью берди.
- Аввало эътибор учун барча ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламан – дея гап бошлади Бердиев. - Бу ҳақда эрталаб хабардор этишди. Кетма-кет тўрт маротаба ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш албатта ёқимлидир. Бу ўз навбатида масъулиятни янада оширади. Лекин мен учун биринчи навбатда жамоамнинг қайд этаётган натижаси муҳим ўрин тутади. Чунки клубингизнинг ишлари кўнгилдагидек кечмаса, бундай шахсий ютуқлардан роҳатлана олмайсиз.

- Йил бошида кимдир сизга кетма-кет тўрт маротаба ойнинг энг яхши мураббийи бўласиз, деганида бунга қанчалик ишонган бўлардингиз?
- Тўғрисини айтганда, буни кутмагандим. Лекин “Насаф”нинг юқори ўринлар учун курашадиган даражага чиқишини истаганим рост ва бунинг учун қўлдан келган барча ишларни амалга ошириб келмоқдамиз.

- Шахсан ўзингиз август ойининг энг яхши мураббийи деб, қайси ҳамкасбингизни бунга лойиқ деб ҳисоблайсиз?
- Бу борада алоҳида бир мураббийни олиб кўрсатмоқчи эмасман. Олий лигада фаолият юритаётган барча мураббийларнинг футболга бўлган ўз қараши бор ва уларнинг ўзига яраша тажрибаси бор деб биламан.

- Дарвоқе, “Насаф”ни олдинда яна бир жиддий синов кутиб турибди. Гап нима ҳақида кетаётганини тушунган бўлсангиз керак?

- Албатта, “Локомотив” билан сафардаги ўтадиган учрашувимиз осон бўлмаслиги турган гап. Ўзингизга яхши маълум, миллий чемионатимизда қисқа муддатли танаффус юзага келди. Бу орада футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга эътибор қаратдик. Шунингдек ўйин амалиётини йўқотмаслик мақсадида, яқинда “Динамо” билан синов-назорат баҳсини ташкил этдик. Албатта бу фойдадан холи бўлмади. Жамоа эса “Локомотив” билан ўйинга тайёр.

- 13 сентябрь куни “Локомотив”га қарши ўйинга биргина Шохруҳ Гадоевни ҳисобга олмаганда, бошқа йўқотишлар йўқми?
- Шохруҳни сафдан чиқиши, жамоамиз учун сезиларли йўқотиш бўлганини айтиб ўтишим керак. Чунки бу футболчимиз “Насаф”нинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган эди. Лекин унинг ўрнида ҳаракат қиладиган ўйинчиларимиз борлиги, бизни ҳозирги кунда ортиқча ташвишлантираётгани йўқ. Шу боис энди Тошкентдаги ўйинда бошқа йигитларнинг хизматидан фойдаланамиз. Умид қиламанки, Гадоевдан бошқа ҳамма сафда ва ҳеч қандай жиддий йўқотишлар мавжуд эмас.

- Бундан бир неча ой муқаддам жарохат олиб сафдан чиққан бошқа футболчиларнинг холати қай даражада?
- Кенжа Тўраев, Жаҳонгир Жиямуродов ҳамда Алишер Юсупов узоқ муддатлик муолажалардан сўнг, яна умумий гуруҳ билан машғулот ўтказишни бошлаб юборишди. Бироқ бу йигитларимизнинг маълум муддат майдон четида юриши, уларнинг жисмоний тайёргарлигини пасайишига олиб келди. Шу боис Юсупов, Тўраев ва Жиямуродовга спорт формасини тиклаб олишлари учун бироз вақт керак бўлади.

- Яна бир шогирдингиз, Элдор Суюнов ҳақида сўрамоқчиман. Иқтидорли посбон миллий терма жамоамизнинг Иорданияга қарши муҳим баҳслари олдидан мураббийлар томонидан таркибга жалб этилди. Лекин сафарда кечган дастлабки ўйинда захирада қолиб кетди. Нима деб ўйлайсиз, Суюнов бугунги кунда терма жамоада ҳам ўйнай оладиган даражага етдими?
- Ёш дарвозабонимиз жорий мавсум ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Ишончли ўйинлари эвазига уни миллий терма жамоага ҳам таклиф этишди. Бундан албатта мураббий сифатида хурсанд бўлдим. Тўғри, Аммандаги ўйинда Элдор захирада қолди. Лекин бу билан терма жамоа мураббийлари тўғри қарорга келишди деб ҳисоблайман. Чунки бундай масъулиятли ўйинларда маҳоратли ўйинчиларга ишонч билдирган маъқул. Зуҳуровда бу борада тажриба бор. Лекин ўйлайманки, Суюнов бундан кейин ҳам шу тарзда ўз устида ишлашда давом этса, у албатта келажакда миллий терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбонига айланади.

- Бу даврозабоннинг “Насаф”да ўйнаб кетишига қайсидир манода сиз ҳам сабабчисиз. Чунки эндигина 22 ёшга тўлган посбонга қўрқмай ишонч билдирдингиз. Ўз навбатида Суюнов ҳам билдирилган ишончларни тўла оқлашга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Айтингчи, Элдорнинг қайси хусусиятлари эвазига уни бошланғич таркибда ўйнатмоқдасиз?
- Элдорни бундан икки йил олдин, “Насаф”га ўзим таклиф этганман. Чуник у ўша пайтда ҳам бўй басти юқори ва унда дарвозабон учун керак бўлган барча хусусиятлар мужассам эди. Келажакда ундан маҳоратли голкипер етишиб чиқишига ишонганман. Суюнов машғулотларда ўз устида жиддий ишлайди. Асосийси мехнатдан қочмайди. Қолаверса дарвозабонлар бўйича мураббий Денис Иванков ҳам Суюнов бу йил жиддий ишламоқда.

- “Насаф” ҳозирда турнир жадвалида 2-ўриндан жой эгаллаб турибди. Ўзидан олдинда турган “Бунёдкор”дан тўплар фарқига ортда қолмоқда. Нима деб ўйлайсиз, жамоангизнинг чемпионлик учун имконият қандай ёки “Насаф”ни 2-ўрин ҳам қониқтирадими?

- “Насаф”нинг бу йилги мақсади ҳақида шу кунгача жуда кўп гапирилди. Яхши биласиз, йил бошида таркибда катта ўзгаришлар қилинди. Легионерларнинг кўпчилиги билан хайрлашдик. Шунингдек асосий эътиборни, ёшларга ва академия тарбияланувчиларига қаратдик. Шу боис раҳбарият мавсум бошида олдимизга, чемпионлик ёки Кубокни қўлга киритиш борасида аниқ бир вазифа қўймаган. Лекин имконият бор экан, курашишда давом этамиз. Бошқача айтганда, ҳозирги ютуқларимиз билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Барчасини мавсум сўнггида билиб оламиз.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика