Latest news

05:24Кутганмидингиз? Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  0 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  3 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак News

Регламент тасдиқланиши ёки чемпионат тўхтатилиши керак

Падемия даврида футбол мавсумига рестарт беришга ҳадди сиғган чемпионатларнинг барчаси футболчиларнинг инфекция билан зарарланиш эҳтимолини ҳам ўз зиммасига олган.

Жумладан, эртами-кечми Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида ҳам шу каби хунук ҳолатларнинг рўй бериши аниқ эди.

COVID-19 инфекцияси ўзини узоқ куттириб ўтирмади: "Бунёдкор" (Исломжон Қобилов), "Сурхон" (Нуриддин Ҳасанов ҳамда Хусниддин Ғофуров), "Пахтакор" (5 нафар футболчи), Олим Шокиров бошчилигидаги 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси  (7 нафар футболчи изоляцияга олинган). Афсуски, бу айсбергнинг фақат кўриниб турган қисми бўлиши мумкин. Биздаги тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бошқа жамоаларда ҳам зарарланиш ҳолатлари мавжуд, аммо клуб раҳбарияти томонидан сир тутилмоқда. 

Сайтимиз орқали 22 июнь санасида эътиборингизга ҳавола қилинган мақола айнан шу мавзуга бағишланган ва унда пандемия даврида давом эттириладиган чемпионат учун махсус регламентни тезда ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши кераклиги таъкидланган; мисол тариқасида Жанубий Корея, Германия, Англия йўли кўрсатилган эди. Тўғри, ривожланган мамлакатлардаги техник имкониятларнинг бизда мавжуд эмаслиги ишнинг улардаги сингари силлиқ кечишини таъминлай олмасди. Аммо регламентнинг тасдиқланиши олдинга ташланган катта қадам ва энг камида зарарланиш ҳолатларининг ЎзПФЛдан яширилиши ёки нотўғри маълумот тақдим қилинишининг олдини олган бўлар эди. Келинг, шу ўринда диққатимизни тортган бир масалани сизнинг эътиборингизга ҳам ҳавола қиламиз. 

"Бунёдкор"да илк инфекция аниқлангани ёдингиздами? Бу ҳақида 12 июль куни ПФЛ расмий сайти хабар берди. Кейинги куни эса "Бунёдкор" матбуот хизмати футболчининг ҳолати барқарорлигини маълум қилди. Ўша хабарда "қалдирғочлар" аъзосида илк аломатлар 9 июль куни кўриниш бергани ва алоҳида тартибда назоратга олингани таъкидланган эди. Эътироз йўқ, ажойиб! Орадан 4 кун ўтди. Энди "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев Исломжон Қобиловнинг ҳарорати "Навбаҳор" (7 июль) билан ўйин олдидан кўтарилгани, аммо учрашувга 2 кун қолганида ўзини яхши ҳис қилаётганини айтгани боис наманганликларга қарши майдонга тушганини билдирган. Савол туғилиши табиий: нега битта томон бир ҳолат бўйича 2 хил маълумот берди? Қобиловда дастлабки аломатлар кўрина бошлагандаёқ футболчи изоляция қилиниб, шифокорлар кўригидан ўтказилиши керакмасмиди? Тошкент клуби "Навбаҳор"га қарши ўйинда нима сабабдан потенциал касал футболчини майдонга туширди ва бу орқали ҳар икки жамоа аъзоларини хавф остига қўйди?

Шунингдек, 17 июль куни "Сурхон" футболчилари Нуриддин Ҳасанов ҳамда Хусниддин Ғофуровда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангани маълум қилинди. Хабарда таъкидланишича, ўйинчиларда ҳолсизланиш аломатлари 13 июлда пайдо бўлган. Хабарингиз бор, Термиз клуби бундан бир кун олдин Андижонда меҳмон бўлган ва Ҳусниддин Ғофуров учрашувнинг 76-дақиқасида захирадан майдонга туширилган эди. Бу "Андижон" клуби футболчиларини ҳам зудлик билан тиббий кўрикдан ўтиб, тест топширишлари кераклигини тақозо қиладиган ҳолат. ЎзПФЛ расмий сайти ҳам бунга алоҳида урғу берди. Мана, орадан 3 кун ўтди. Бироқ, ҳамон андижонликлар томонидан бу борада амалга оширилган саъй-ҳаракатлар тўғрисида хабар топмадик. Тўғри, "Андижон" ўшандан бери ҳеч ким билан ўйнамади, хавотирланадиган жиҳат йўқ, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо Ғофуров билан алоқада бўлган биргина "Андижон" футболчисининг вирусга йўллиқан бўлиш эҳтимоли бор. Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча.

Бизга маълум бўлишича, барча жамоалар чемпионат рестарти олдидан тест топширган. Шундан кейин фақат "Пахтакор"гина ишга профессионал тарзда ёдашиб, ўз футболчиларининг соғлиғи ҳақида қайғургани ҳолда, мунтазам равишда (ҳар ҳафта) тест топшириб келяпти. Кеча "шерлар"нинг 5 футболчисида коронавирус аниқлангани фонида фақат чемпионат рестарти олдидан тест топширган "Бухоро", "Қизилқум" ёки "Машьал" сингари жамоалардаги осойишталик шубҳа туғдирмайдими? Бир нарса аниқ, тест бўлмаса, вирус ҳам йўқ.

Биласизми, пандемия даврида ўтказиладиган чемпионат учун махсус регламент тасдиқланганида ҳеч ким ҳеч нарсани яширолмасди; ҳеч ким бир-бирини рад қиладиган 2 та маълумотни беролмасди, берса ҳам жавобгарликка тортиларди; ҳеч ким тест топшириш жараёнини пайсалга сола билмас эди...

Албатта, мусобақа рестартидан кейин ўйинлар шиддатлироқ кўрина бошлади, мухлислар эътибори ҳар доимгидан ортгандек туюляппти. Аммо ўша айта-айта увадасини чиқариб юборганимиз махсус регламентсиз ўтадиган ҳар бир тур, ўйин ЎзПФЛ мавсумни бошлаш учун тайёр эмаслигини исботлаб беряпти. Фақат таваккал ва яхши ният воситасида мақсадга эришиб бўлмайди. Гапириш осон, дейишингиз мумкин. Аммо жаноблар, тан олайлик, мамлакатимизда биринчи бор карантин эълон қилинганига 4 ойдан ошиб кетди. Бунда мураббийлар, клуб раҳбарларининг айби кўпроқ: бу масалани биз эмас, аввало, улар талаб қилишлари керак эди.

Хуллас, пичоқ бориб суякка тақалди. ЎзПФЛ, клубларнинг раҳбарлари, мураббийлар — барча чемпионатнинг кейинги тақдири ҳақида жиддий бош қотирадиган вақт келди. Мусобақани янги регламентсиз давом эттириш мумкин эмас. Бунинг автопойгага велосипедда чиқишдан ҳеч фарқи йўқ. Чемпионатни тўхтатиш халқаро натижалар, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва шунга ўхшаш масалаларга таъсир ўтказади. Аммо буларнинг ҳеч бири бир дона футболчимиз ҳаёти олдида зиғирча аҳамият касб этмайди.

P.S.: Мазкур материал тонгги 7:30 лар атрофида тугатилган, техник сабабларга кўра чоп этилиши кечикди. Тонгда "Бухоро"да коронавирус аниқлангани бўйича маълумотларимиз йўқ эди. Билишимизча, айни пайтда ЎФА ва ПФЛ Суперлига ўйинлари масаласида онлайн йиғилиш ўтказмоқда. Унда юқорида таъкидланган масалалар ҳам кўриб чиқилаётган бўлиши мумкин. Бунга кейинроқ батафсил тўхталамиз.

ПФЛ Zoom: Чемпионат давом этади, 3 та ўйин қолдирилиши мумкин. Ҳамид Актамовдан шедевр, "Пахтакор"нинг мурожаати

Фахриддин Рўзиев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика