Latest news

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик" News

Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ҳар икки жамоа ўз характерини намойиш этишга ҳаракат қилди. Бу билан иккала клуб футболчиларини табрикласак бўлади. Ўз жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, "Бунёдкор" 9 йилдирки Наманганда ғалаба қозона олмай келаётганди. Чунки бу ерда ўйнаш ва ғалаба қозониш қийин. Шунга қарамай узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик. Бунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Жуда қимматли уч очкони қўлга киритдик.

- Ўйиндан ҳам қониқдингизми ёки фақат натижаданми?

- Бу яхши савол. Тўғрисини айтаман, биринчи таймдаги ўйинимиздан тўлиқ қониқдим. Иккинчи таймда ҳам қониқдим, фақат озгина. Чунки янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Футболда рақиб сизга қандай имкон берса шундай ўйин кўрсатасиз. Балки бугун натижани кўзлаб ҳаракат қилгандирмиз, лекин фақат натижани ўйлашдан ташқари чиройли ўйин кўрсатишга ҳам ҳаракат қиламиз.

- Биринчи даврада Одил Ҳамробеков кўп ўйинларда ёрдам берганди. Унинг кетгани жамоага қандай таъсир қилди?

- Ҳамробеков Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири. У терма жамоа аъзоси ва миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ўз ҳиссасини қўшди. Шундай футболчилар борки, майдонда эканлигида бошқалар хотиржам бўлади. Ҳамробеков шундай ўйинчи. Лекин бу футбол, у фаолиятини бошқа жойда давом эттириш истагини билдирди. Биз ҳам усиз қараб ўтирганимиз йўқ. Расул Йўлдошев, Амир Тўрақулов каби футболчилар унинг ўрнини ёпишга ҳаракат қилмоқда. Мени футбол мактабимиздан чиқиб келаётган ёшлар қувонтирмоқда. Уларда потенциал юқори. Аммо тан олиш керак, бизга Ҳамробеков етишмаяпти.

- Бугунги ўйинда 28-рақамли футболчингиз (Матия Кривокапич) 4-5та қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Иккинчи савол: жамоангиз олдига ҳеч бўлмаса 3-ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганми?

- Иккинчи саволдан бошлайман. Ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Биз ҳатто машғулотда мини-футбол ўйнасак ҳам ютиш учун ўйнаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар "Бунёдкор" ғалаба учун ўйнайди. Лекин бу доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Албатта, биз ҳам совринли ўринларни хоҳлаймиз, фақат бунга секин-аста қадам ташлаш керак бўлади. Энди легионер футболчимиз ҳақидаги саволга келсак, Матиянинг ҳолати бизни қониқтиряпти. Тўғри, у оптимал формада эмас, аммо ҳаракат қиляпти. У энди-энди жамоага киришиб кетяпти. Мунтазам ўйин амалиётига эга бўлса, жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади.

- Сизнингча, Ўзбекистон чемпиони ким бўлади?

- Чемпионлик учун кураш учта клуб орасида кечади: "Насаф", "Нефтчи" ва "Пахтакор". Ва озроқ имконият "Динамо"да ҳам бор. Менимча, чемпионат финиши жуда қизғин бўлади. Лекин ким чемпион бўлишини айтиш мушкул.

- Сиз Италияда ўйнагансиз ва ишлагансиз. Фабио Каннаваровнинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига муносабатингиз?

- Мен Фабио Каннаварони шахсан танимайман. Бирга ишламаганман ва шу пайтгача ишини кузатмаганман. У ўзидан нимадир қолдириш учун Ўзбекистонга келди. Иштиёқи жуда баланд деб ўйлайман. У бизни Жаҳон чемпионатига олиб боради ва бу ўринда бизнинг вазифамиз унга ёрдам бериш - қўллаб қувватлаш бўлади. Терма жамоамиз кучли футболчилардан иборат, мундиалда ўзимизни кўрсатишга ишонаман.

Rating: +5   

Comments

+1   
19 oct 02:54:28
Odiljon
Илес я твои кандидатура видвнул на пост тренеру сборную и многи болельщики мои идея подержали и при. твои работу много хороший слова писали ну короче желаю успехов следиши играх только победа
   
18 oct 23:44:10
O.G Saydinova
Эх Навбахор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика