Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  2 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  1 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  23 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Равшан Эрматов: «Бу Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор маҳсули» News

Равшан Эрматов: «Бу Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор маҳсули»

Хабар берганимиздек, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов шу йил ёзда Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқич ўйинларини бошқариб борадиган бахтли ҳакамлар қаторидан жой олди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси тасдиқлаган рўйхатга кўра, мундиалда 25та ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бундан ташқари, 16та қўшимча ҳакамлар гуруҳи ҳам тасдиқланган. 2010 йили ЖАРда ўтган ЖЧда 5та ўйинни бошқариб, ўзига хос рекорд қайд этган Эрматов бригадаси учун Бразилия-2014 иккинчи мундиал бўлади. Бу Ўзбекистон спорти, хусусан футболи учун жуда катта воқейлик ва эътироф. Равшаннинг бригадасида биргина ўзгариш бўлади. ЖЧ-2010нинг ЖАР  Мексика терма жамоалари ўртасидаги очилиш учрашувида ўз қарори билан қаҳрамонлик кўрсатган Рафаэль Ильясовнинг ўрнини Абдулҳамидулло Расулов эгаллайди. Расулов қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров билан бирга ЖЧ-2014да Эрматовга кўмак беришади.

Биз бу хушхабар билан юртдошимизни табриклаш мақсадида қўнғироқ қилганимизда, Осиёнинг тўрт карра энг яхши рефериси машғулотда экан. Ҳа, бу ёғига тажрибали ҳакамимиз учун янада масъулиятли давр бошланмоқда. Одатдагидан икки баробар ишлаш керак бўлади.

"Очиғи, бу хабарни эшитиб ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Умид, ишонч бор эди. Бизнинг ютуқларимиз Ўзбекистонда футболга қаратилаётган эътибор ва ғамҳўрлик маҳсулидир. ФИФА расмийлари, Ҳакамлар Департаменти мутасаддилари, футболимиз раҳбарлари ва албатта юртдошларимизнинг ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан. Нимага эришган бўлсам, бу халқимизнинг дуоси билан амалга ошган", - дейди САга берган интервьюсида Равшан Эрматов. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика